"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8356.18 +18.93
  • 1 EUR = 9582.03 +83.58
  • 1 RUB = 124.97 +0.64

Амударёда 67 минг нафардан ортиқ болалар 13 хил инфекцияга қарши профилактик эмланади

Мамлакатимизда инсон саломатлигига катта эътибор берилаётгани сабабли фуқароларимизнинг ўртача умр кўриш давомийлиги 1990 йилдаги 67 ёшдан 2017 йилда 74 ёшни ташкил этган экан. Бу даврда болалар ўлими 3 баробарга камайган.

Буларга авваламбор тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш орқали фуқароларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам орқали эришилмоқда.Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 2 декабрь куни қабул қилган “Ўзбекистон Pеспубликаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишлари белгилаб берилди.

Ушбу Фармонда тиббий ёрдамнинг самарадорлиги, сифати ва оммабоплигини ошириш, шунингдек тиббий стандартлаштириш тизимини шакллантириш, ташхис қўйиш ва даволашнинг юқори технологик усулларини жорий этиш, патронаж хизмати ва диспансеризациянинг самарали моделларини яратиш орқали соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва касалликларни профилактика қилиш, тиббий генетикани, аёллар ва болаларга шошилинч ва ихтисослашган тиббий ёрдамни ривожлантириш асосида, замонавий скрининг дастурларини жорий этиш, “Она ва бола” ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт мажмуалари ва маълумотлар тизимларини шакллантириш асосида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш юзасидан қатор вазифалар белгиланди.

Албатта бундай вазифалар тиббиёт ходимлари зиммасига катта масъулият юклайди. Бу масъулият эса ҳар бир шифокордан ўз вазифасига виждонан ёндашишни талаб қилади.

Бугунги кунда биз амударёлик шифокорлар ўз фаолиятимизни муҳтарам Президентимизнинг соғлиқни сақлаш юзасидан белгилаб берган энг муҳим йўналишлари бўйича ташкил этаяпмиз.

Шу асосда туманимизда 67000 нафардан зиёд болаларга тиббий хизмат кўрсатиш ишлари янги босқичга кўтарилмоқда. 49 та мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болажонларни, мактаблар, коллежлар ва академик лицейда таълим олаётган болаларни профилактик кўриклардан ўтказиш, юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида 13 турли инфекцияга қарши профилактик эмлаш, патронаж ҳамширалар ишларини яхши йўлга қўйиш масалаларига катта эътибор берилаётир.

Биз 2019 йилда ҳам бор куч-ғайратимизни ва тажрибаларимизни юртдошларимиз саломатликларини муҳофаза қилишга сафарбар этамиз.

Зокир ЎPОЗБОЕВ, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари, қон банки бўлими мудири. 

Янгиликни бўлишинг: