"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8356.18 +18.93
  • 1 EUR = 9582.03 +83.58
  • 1 RUB = 124.97 +0.64

Қипчоқ овулида “ОИТС – ажал элчиси” деб номланган тадбир ўтказилди

1- Декабрь – Бутун жаҳон СПИД (ОИТС) га қарши кураш куни муносабати билан Қипчоқ овул фуқаролар йиғини биносида “СПИД – ажал элчиси” мавзусида тадбир ўтказилиб, унда овул фуқаролари ва уюшмаган ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда 1- қишлоқ оилавий поликлиникаси шифокори P. Қидирбоев сўзга чиқиб, жаҳон миқёсида муаммога айланиб бораётган ОИТС нинг  оқибатлари ҳақида гапирди.

Шундан кейин 27- Қипчоқ сайлов округидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати С. Наметов Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси С. Юлдашевлар сўзга чиқишиб, “Ажал элчиси” деб номланаётган бундай хавфли касалликга чалинмаслик учун барчани даъват этишди.

Тадбир якунида шифокор P. Қидирбоев тадбир иштирокчиларининг кўплаб саволларига жавоб берди.

А. Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: