"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8356.18 +18.93
  • 1 EUR = 9582.03 +83.58
  • 1 RUB = 124.97 +0.64

МАЗМУН-МОҲИЯТИ БИЛАН ХАЛҚ КЎНГЛИДАГИ ДАСТУP

Мамлакатимизда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” – янги 2019  йил халқимиз ҳаётида чиникам тараққиёт, буюк ўзгаришлар, янгиланишлар йили бўлиши шубҳасиз. Чунки Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида белгилаб берилган асосий ғоя ва таклифларини ўзида мужассам этган, 253 банддан иборат 2019 йил Давлат Дастури лойиҳаси жамият ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олгани билан муҳим аҳамиятга эга.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Pеспубликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини  “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури лойиҳаси жамоатчилик томонидан кенг муҳокама этилиб, таклиф ва фикрлар билдираётганининг ўзи халқнинг давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирокини таъминлаш имконини беради.

Дастур лойиҳасида жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштиришга алоҳида урғу берилган. “Mening fikrim” веб портали орқали электрон-жамоавий мурожаатларини Олий Мажлис палаталари, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари билан бир қаторда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳам кўриб чиқиш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади. Йил давомида “Yoshlar kelajagimiz” давлат дастури доирасида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлаш, уй-жойга муҳтож бўлган ёш оилалар учун уй-жойлар қуриш бўйича тадбирларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Молия вазирликлари ҳамкорлигида 2019 йил 1 мартгача норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган. Ушбу лойиҳадан кутиладиган натижалар ҳам албатта ёшларнинг давлат ва жамият қурилиши фаолиятидаги иштирокини янада мустаҳкамлаш имконини беради.

Дастурда давлат бошқаруви тизимини ислоҳ этиш борасида замонавий давлат бошқарувини босқичма-босқич жорий этишга қаратилган тадбирларнинг белгиланиши ҳам халқ билан давлат идоралари ўртасидаги бюорократик тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади. Бу борада ишлаб чиқиш кутилаётган лойиҳада меҳнатга ҳақ тўлашнинг замонавий тизимини яратиш, бунда ойлик иш ҳақини давлат хизматчиси томонидан ишлар, уларнинг натижадорлиги, сифати, мураккаблиги, амалиётда тўғри ишлатилаётганлиги каби мезонлардан келиб чиқиб белгиланиши эътиборга молик. Чунки меҳнатга ҳақ тўлаш масаласида шу пайтгача (айниқса, бюджет ташкилотларида) ишнинг сифати, мураккаблиги, натижадорлиги инобатга олинмаган. Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида белгиланган ушбу норма соатбай ишлайдиган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашда тенглик принципини қўллаш имконини беради.

Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг самараси мехназмларини яратиш бўйича Ўзбекистон Pеспубликаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш – бугунги кунда энг долзарб масала эканлигини ҳисобга олсак, мазкур Қонун лойиҳасида илгари сурилган қонуности ҳужжатларини қисқартириб, уларнинг ўрнига тўғридан-тўғри ишлайдиган Қонунларни қабул қилиш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаш коррупцияга қарши кураш юзасидан олиб бориладиган ишлар натижадорлигини ва сифатини янада оширади. Айниқса, сиёсий партиялар бу борада фаоллик кўрсатиши талаб этилади. Яъни, лойиҳада белгиланганидек, тўғридан-тўғри амалга ошириш механизмларига эга бўлмаган қонун лойиҳаларини парламентга киритиш қатъий тақиқланиши сиёсий партиялар фракциялари депутатларининг янада самаралироқ фаолият юритишини талаб этади.

Давлат дастурига кўра, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаоллиятининг молиявий асосларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилади ва бу борада 2019 йил 1 февраль санасига Вазирлар Маҳкамасининг Қарори лойиҳаси тайёрланиши кўзда тутилган. Лойиҳада маҳаллалар томонидан аҳоли ва ташкилотлардан ихтиёрийлик асосида маблағларни жалб этишнинг самарали механизмларини жорий этиш назарда тутилган. Бунда ижтимоий шерикликнинг амалдаги “давлат – фуқаролик жамияти институтлари” шаклидан “давлат – фуқаролик жамияти институтлари – тадбиркорлик субъектлари” шаклига ўзгартириш ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятининг молиявий асосларини янада мустаҳкамлаш, маблағларни натижали режалаштириш имконини яратади.

Фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқларини таъминлашни такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилиши кутилаётган чора-тадбирлар режасига кўра, эндиликда озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга содир этган жиноятига қараб сайлаш ҳуқуқини бериш – яхши. Лекин маҳкумга бериладиган бундай ишончга муносиблиги, унинг ахлоқий тузалиш жараёни албатта инобатга олиниши зарур бўлади.

Миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятлари ролини янада ошириш ва уларнинг аҳоли ҳаётидаги иштирокини кучайтириш юзасидан ишлаб чиқиладиган чора-тадбирлар дастурига кўра, миллий-маданий марказлар ва дўстлик жамиятларининг хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги 2019 йилда янада фаоллашиши хорижий ватандошлар билан турли соҳаларда, айниқса маънавий-маърифий, миллий маданият масалаларида ҳамкорликни янада такомиллаштириш имконини беради. 

Давлат дастуридаги ҳар бир банднинг мазмун-моҳияти халқ фаровонлиги, тинчлиги, давлатимиз хавфсизлиги, жамиятда қонунлар устуворлигини таъминлаш, имконини яратиши шубҳасиз.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: