"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8356.18 +18.93
  • 1 EUR = 9582.03 +83.58
  • 1 RUB = 124.97 +0.64

2019 йилги Давлат дастури лойиҳаси: иқтисодий соҳада қандай ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда?

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга тақдим этган мурожаатномасида белгилаб берилган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Pеспубликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифаларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган “Фаол инвестициялар ва ижтимой ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳаси уни фуқаролар билан маслаҳатлашган ҳолда янада такомиллаштириш мақсадида жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.

Айни кунда 5 та бўлим ва 253 та банддан иборат бўлган ушбу Давлат дастури юртдошларимиз томонидан қизғин муҳокама этилаяпти.

Ушбу лойиҳанинг “Иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол инвестиция жалб этишнинг устувор йўналишлари” деб номланган 3-бўлим билан танишсангиз, мазкур йилда мамлакатимизда фаол инвестицияларни жалб этиш орқали иқтисодиётимизни тубдан ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш белгиланаётганини ҳис қиласиз.

Лойиҳада иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш мақсадида иқтисодиёт ривожига жиддий туртки берадиган соҳаларни ривожлантириш стартегиясини ишлаб чиқариш, “яширин иқтисодиёт” салмоғини иқтсодий усулларни ишлатган ҳолда қисқартириш, қўшимча имконият ва манбалар ҳисобидан бюджет дефицитини камайтириш, йил бошидан жорий этилаётган божхона тариф сиёсатини татбиқ этиш орқали ташқи бозордаги ўзгаришларнинг иқтисодиётимизга салбий таъсирини камайтириш, мамлакатни 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан комплекс ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Шунингдек, лойиҳада давлат органлари ишида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш ва маҳаллий бюджетларнинг юқори турувчи бюджетларга боғлиқлиги даражасини қисқартириш, маҳаллий ҳаражатларни молиялаштириш ваколатини босқичма-босқич юқори бюджетдан қуйи бюджетга ўтказиш назарда тутилганлиги кўрсатилган.

2019 йилги Давлат дастури лойиҳасида самарали солиқ маъмуриятчилигини йўлга қўйиш масаласига ҳам алоҳида эътибор берилган.

Солиқ ислоҳотларини амалга ошириш даврида истеъмол маҳсулотлари нархининг барқарорлигини ва инфляция даражаси прогноз кўрсаткичларидан ошмаслигини таъминлаш, бунинг учун эса истеъмол маҳсулотлари нархининг барқарорлигини таъминлаш, хусусан қўшилган қиймат солиғи кенг жорий қилиниши билан истеъмол товарлари нархи ўсишининг олдини олиш чоралари назарда тутилган.

Шунингдек, лойиҳада банк ва моля тизимини ислоҳ қилиш ҳамда соҳага замонавий бозор механизмларини жорий қилиш, унда давлат маблағлари ҳисобидан имтиёзли банк кредитлари ажратиш амалиётини тубдан такомиллаштириш назарда тутилганлиги муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу лойҳада суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантириш, валюта бозорини янада эркинлаштириш мақсадида чет эл валюталари билан боғлиқ амалиётдаги асоссиз чекловларни бартараф этиш ҳам назарда тутилган.

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳасида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантириш, иқтисодиётни бошқаришнинг бозор механизмларини жорий этиш ва унга давлат аралашувини камайтириш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш орқали соғлом рақобат муҳитини яратиш ва қишлоқ хўжалигида бозор мехнизмларини жорий қилиш орқали уни жадал ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилган.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Pеспубликасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида кўзланган масалалар халқ фаровонлигини юксалтиришга хизмат қиладиган омиллар ҳисобланади.

Шу ўринда юртдошларимиздан мана бу манзилда жойлаштирилган давлат дастури лойиҳаси бўйича фикр ва мулоҳазалар, таклифлар билдиришларини сўраб қоламиз.

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ.   

Янгиликни бўлишинг: