"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8378.04 +3.90
  • 1 EUR = 9488.13 +77.19
  • 1 RUB = 129.09 +2.82

ФАНЛАP ОЛИМПИАДАСИ ТУМАН БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ: 473 НАФАP ЎҚУВЧИЛАP БИЛИМИ СИНОВДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

Умумтаълим мактабларида таълим олаётган ўқувчиларнинг билимини баҳолашда “Билимлар беллашуви”, фанлар олимпиадаси муҳим ўрин тутади. Жорий йилда ҳам мазкур тадбирларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бугун – 7 январь куни туманимиз мактабларининг 9-11-синфлари ўқувчилари учун фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди. Тадбир 40-сонли мактаб биносида бўлиб ўтмоқда. Унда олимпиаданинг қуйи босқичларидан муваффақиятли ўтган 76 та мактабнинг 473 нафар ўқувчилари ғолиблик учун беллашмоқда. Ўқувчилар билимини баҳолаш учун 21 та фан бўйича 200 нафарга яқин ҳакамлар ҳайъати, 60 нафар кузатувчилар, 60 нафар аудатория раҳбарлари жалб қилинди.

Ким ғолиб бўларкин? Ким энг билимдон? Буни уч босқичда ўтказилаётган фанлар олимпиадасининг туман босқичи натижалари кўрсатади.

Маълумот учун: ўтган йили туманимиз ўқувчилари фанлар олимпиадасида умумжамоа ҳисобида Қорақалпоғистонда иккинчи ўринни қўлга киритган эди.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: