"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9500.96 +9.23
  • 1 EUR = 10498.6 +43.00
  • 1 RUB = 149.01 +0.18

2018 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИPИЛГАН ИШЛАP САPҲИСОБИ: Фан ва таълим

Туманимизда жами 82 та, шундан 78 та умумтаълим, 3 та бошланғич мактаблар ва “Баркамол авлод” болалар марказида эртанги кун эгалари замон талабига мос равишда таълим-тарбия олмоқдалар. Уларга 3840 нафар ўқитувчилар илм-фан сирларини ўргатишмоқда.

2017-2018 ўқув йилида туманимиз мактаблари Қорақалпоғистон миқёсида умумжамоа ҳисобида “Билимлар беллашуви” натижаларига кўра аввалги ўқув йилидагидан тўрт поғона юқорилаб, 3-ўринни, фанлар олимпиадасида эса 2-ўринни қўлга киритдилар. Шунингдек, ўқувчилар “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасида Қорақалпоғистон Pеспубликасида 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлдилар.

Туманимиздаги таълим муассасаларида айни кунда 36 минг 703 нафар ўқувчилар таълим олишмоқда.

Ўқув йили бошида туманда 10 та ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари ташкил этилиб, мактабларнинг 10-11 синфларида таълим олувчи 5316 нафар ўқувчиларнинг барчаси ушбу масканларда касб-ҳунар ўрганишга жалб қилинди.

2018 йилда таълим-тарбия ишларини самарали олиб борган 2 нафар ўқитувчи “Ўзбекистон халқ таълими аълочиси”, 6 нафари “Қорақалпоғистон халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди, 1 нафари “Қорақалпоғистон халқ ўқитувчиси” юксак унвонини олишга муваффақ бўлди.

Янгиликни бўлишинг: