"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8455.37 +3.63
  • 1 EUR = 9554.57 +76.63
  • 1 RUB = 131.53 +1.63

ЎзМТДП туман Кенгаши фаолияти – 2018 йилда

ЎзМТДП Амударё туман Кенгаши таркибида фаолият юритаётган 43 та бошланғич партия ташкилоти 1365 нафар партия аъзоларини бирлаштирган. 2018 йил ҳисобига 100 дан ортиқ янгидан аъзолар қабул қилинди ва 2 та БПТ ташкил этилди. Партия аъзолари сафининг 43% фоизини ёшлар, 57 фоизиини эса хотин-қизлар ташкил этади.

ЎзМТДПдан сайланган Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутатлик гуруҳида 9 нафар депутат фаолият олиб бормоқда. Жорий йилда ЎзМТДП депутатлик гуруҳи томонидан жами 4 та мансабдор шахсларнинг хисоботлари тингланди.

Халқ депутатлари туман Кенгашига ЎзМТДП депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан тумандаги мавжуд муаммоли масалалар юзасидан 31 та депутат сўровлари берилиб, барчасига тегишли жавоблар олинди.

Сессия кун тартибига йил давомида 6 та масала таклиф этилиб, бу масалалар Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларида кўриб чиқилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожлантириш ҳамда ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалаларибўйича доимий комиссиясида жами 24 та масала кўриб чиқилди.

Шу кунгача партия томонидан жами 56 та тадбир ўтказилган бўлиб, шундан 35 таси «Ёшлар қаноти» томонидан ташкил этилиб, бу тадбирларда 1687 нафар партия фаоллари иштирок этди.

Партия томонидан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари, кам таъминланган оилалар фарзандларини турли хил фан ва ҳунар тўгаракларига жалб қилиш мақсадида ташкил этилган “Хизмат – беминнат” лойиҳаси доирасида ЎзМТДП Амударё туман Кенгаши томонидан жорий йил давомида 14 та бепул ўқув курслари ташкил этилди. Мазкур ўқув ва ҳунармандчилик бўйича курсларда 100 дан зиёд ёшлар бепул таълим ва касб-ҳунар ўрганиб келмоқда. Уларга 14 нафар кўнгилли мураббийлар сабоқ бериб келмоқда.

Жорий йил мобайнида туман Кенгашининг “Ёшлар қаноти” томонидан “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида тумандаги уюшмаган ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича 70 та хонадонга ташриф буюрилди. Натижада 45 нафар уюшмаган ёшларга турли масалаларда ёрдам кўрсатилди.

Партиянинг «Аёллар қаноти» томонидан ташкил этилаётган тадбирларда 568дан ортиқ партия фаоллари қатнашдилар. Партия ташаббуси билан ўтказиб келинаётган “XXI-аср аёли” Pеспублика кўрик танловида 40-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Ирода Яхшимуратова учинчи маротаба Pеспублика босқичида 2-ўринни эгаллаган бўлса, 65-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси Нилуфар Туркманбоева “Навоий ворислари” Pеспублика кўрик-танловининг навбатдаги Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида Навоий ғазаллари билимдони сифатида фахрли 2-ўринни эгаллади.

ЎзМТДП Амударё туман Кенгашига 2018 йил жисмоний ва юридик шахслардан 28 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатлар ижобий ҳал этилишига кўмаклашилди.

Партиянинг туман Кенгаши томонидан партия фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича йил давомида жами 208 та чиқишлар ташкил қилинган бўлиб, шундан телевидениедаги чиқишлар сони 54 та, радиода чиқишлар сони 3 та, газета ва журналларда чиқишлар сони 10 та, интернет сайтларида 11 та, ижтимоий тармоқларда чиқишлар сони 140 тани ташкил этди. Умуман олганда ЎзМТДП Амударё туман Кенгаши фаолияти ҚP Кенгаши томонидан йил якунида бўлиб ўтган йиғилишида партиянинг барча кўрсаткичлари бўйича юқори натижаларга эришилгани алоҳида эътироф этиб ўтилди ҳамда Ҳалқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларидаги ЎзМТДП депутатлик гуруҳлари орасида натижали фаолият олиб бориб, фаоллик кўрсатганлиги учун ҳурмат ёрлиғи ва баҳоли совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, Халқ депутатлари туман Кенгашининг ЎзМТДПдан сайланган 2 нафар депутати - 25-Тўлқин сайлов округи депутати Адилбой Юсупов "Халқпарвар депутат" номига, 6-Олмазор сайлов округи депутати Ш.Янгибаева "Меҳнаткаш депутат" номига сазовор бўлишди. Бу каби ютуқларимиз бизни янада фаол бўлишга ва ўз ишимизга бўлган масулиятни янада оширишга ундайди.

Ш.Янгибаева, ЎзМТДП Амударё туман

Кенгаши раиси.

Янгиликни бўлишинг: