"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8356.18 +18.93
  • 1 EUR = 9582.03 +83.58
  • 1 RUB = 124.97 +0.64

2018 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИPИЛГАН ИШЛАP САPҲИСОБИ: Коммунал соҳа ва коммуникациялар

“Обод қишлоқ” дастурига киритилган “Назархон” овулида 498 та хонадоннинг табиий газ, 231 та хонадоннинг суюлтирилган газ билан таъминланиш даражаси яхшиланди. Дастур доирасида Қипчоқ шаҳарчасидаги хонадонларга 492 дона суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди.

Туман ҳудудидаги аҳолига суюлтирилган газ тарқатиш бўйича 5 та сервис марказлари орқали 25 минг 613 та хонадон суюлтирилган газ билан таъминланмоқда.

Суюлтирилган газ тарқатиш борасида узилишларнинг олдини олиш мақсадида йил давомида жами 2 минг 704 та янги маиший газ баллонлари олиб келиниб, шундан 2 минг 516 таси аҳолига тарқатилди.

2017-2021 йилларда электр энергияси тармоқларини реконструкция-модернизация қилиш ҳамда мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича режалар ишлаб чиқилди.

Унга кўра 2018 йилда 6,2 км. узунликдаги электр тармоқлари реконструкция қилиниб, Фаровон маҳалласи, Амир Темур номли, Ўрта қалъа, Қиличбой овуллари ҳудудларига янгидан трансформатор пунктлари ўрнатилди.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида Назархон овулида 8,1 км. замонавий СИП кабель линиялари, 1 дона янги трансформатор пункти ўрнатилиб, 3 дона трансформатор пункти мукаммал таъмирланди. Қипчоқ шаҳарчасида эса 10,9 км. СИП кабель тортилиб, 2 дона янги трансформатор пункти ўрнатилди ва 4 дона трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди.

Туман ҳудудидаги ички йўлларни жорий таъмирлаш учун давлат дастурига асосан 2018 йилга 483 млн. 630 минг сўм ажратилган бўлиб, ўтган 11 ой давомида 270 млн. сўмлик ишлар амалга оширилди.

2018 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилган Қипчоқ шаҳарчасидаги электр автомат телефон станцияси капитал таъмирдан чиқарилиб, 1000 метр ҳаво алоқа тармоғи реконструкция қилинди. Шунингдек, туман бўйича жами 1330 метр узунликда оптик толали алоқа кабели тортилди.

Ўтган йилда “Қипчоқ шаҳарчаси – Манғит шаҳри – Туркманистон Pеспубликаси чегараси” давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлининг 15 км. қисми 15 млрд. сўмлик маблағ эвазига 15 кун ичида мукаммал таъмирланди. Йўл бўйларига бекатлар ва пиёдалар йўлакчалари қурилиб, тунги ёритгичлар ўрнатилди.

2018 йил давомида туманда Pеспублика аҳамиятидаги йўлларни жорий таъмирлаш бўйича 5 млрд. 979 млн. сўмлик иш бажарилди. Жумладан, 4P181 автомобиль йўлининг 11,6 км. қисмига қора қоплама ётқизилди, 16,2 км. йўл ёқаси чақиқ тош билан мустаҳкамланди.

2018 йилда Қипчоқ понтон кўприги жорий таъмирланди. Шунингдек, йўл ёқасига бекат қурилди ва бир қанча жойларга йўл белгилари ўрнатилди.

2018 йил учун маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш учун 507 млн. 659 минг сўм ажратилган бўлиб, бу борада режада белгиланган ишлар тўлиқ бажарилди.

2018 йилда аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида манзилли давлат дастури доирасида 1 млрд. 225 млн. сўм маблағ эвазига Гулзор маҳалласида 6 км. узунликдаги сув қувурлари қурилди. Дастур доирасида Дурунки маҳалласига 1 млрд. 150 млн. сўм эвазига 5,7 км. узунликдаги сув қувурлари тортилди. Дўстлик маҳалласи ҳудудига 2,5 км. узунликдаги магистрал сув тармоқларини ўтказиш учун эса 1 млрд. 303 млн. сўм сарфланди. Бундан ташқари, “Гурлан” ва “Қипчоқ” кўчалари бўйлаб ўтказилган 3 км. узунликдаги сув тармоқлари 1 млрд. 537 млн. сўм эвазига реконструкция қилинди.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида “Назархон” овулида 656,7 млн. сўм эвазига 6,9 км. сув тармоқлари қурилди ва аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланди. Дастурга мувофиқ Қипчоқ шаҳарчасида 660,2 млн. сўм маблағ эвазига янгидан 2 та замонавий кўринишдаги ер ости қудуғи қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Янгиликни бўлишинг: