"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

2018 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИPИЛГАН ИШЛАP САPҲИСОБИ: Иқтисодиёт

2018 йилнинг 9 ойлиги якунларига кўра, туманда саноат моллари ишлаб чиқариш ҳажми 200,9 млрд. сўмни, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми 78,9 млрд. сўмни, қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулоти ҳажми 350,2 млрд. сўмни, асосий капиталга инвестициялар ҳажми 112,9 млрд. сўмни, чакана савдо ҳажми 208,1 млрд. сўмни, хизматлар ҳажми 109,0 млрд. сўмни ташкил қилди. Йил якунида саноат маҳсулотлари ҳажмининг ўсиш суръати 259,9 млрд. сўмга ёки ўтган йилга нисбатан 117,8 фоизга ошиб, аҳоли жон бошига 1 млн. 339,1 минг сўмдан тўғри келиши кутилмоқда.

Туманда 2018 йилда Инвестиция дастури доирасида 75 млрд. 198 млн. сўмлик, “Обод қишлоқ” дастури доирасида 2 млрд. 267 млн. сўмлик иш ҳажми бажарилди.

Тумандаги кичик саноат зонасида 2018 йилда амалга оширилган лойиҳалар ва бажарилган ишларнинг жами қиймати 1 млрд. 330 млн.сўмни ташкил қилди.

Янгиликни бўлишинг: