"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Соғлом бола - миллат келажаги

Юртбошимиз томонидан "Обод турмуш йили” дея эълон қилинган 2013 йил ҳам поёнига етмоқда. Кўнгилларимизда олам-олам таассуротлар, қувончлар, натижалар, янги-янги режалар биланянги йилга юз тутмоқдамиз. Бундай пайтда жорий йилда амалга оширилган улкан бунёдкорликлар, янгидан қад ростлаб, фойдаланишга топширилган маъмурий бинолар, намунавий лойиҳа асосида қурилган, юртимиз кўркига-кўрк қўшиб турган ҳовлилар, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ютуқлар, саноатнинг ривожланиши ва шулар асосида иқтисодиётимизнинг юксалиб, чин маънодаги ободликка эришаётганимиздан кўнгилларимиз фахру ифтихорга тўлади.

Айниқса аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғибқилиш, тиббий маданиятни юксалтириш, ёшларни никоҳга тайёрлаш, соғлом оила қуриш маданиятини шакллантириш, оилада соғлом фарзандлар дунёга келишига эришиш, уларни жисмоний ва маънавий баркамол қилиб тарбиялаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.

Эзгу орзулар оғушида қарши олишга чоғланаётганимиз - янги йилнинг "Соғлом бола йили” дея номланиши жорий йилда фарзандлар тарбияси борасида амалга оширилган ишларимиз мантиқан давом эттирилиши ва янада янги поғонага кўтарилишидан дарак беради.

Юртбошимиз Асосий Қонунимиз қабул қилинганлигининг 21 йиллигигабағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасида "Бизнинг мана шу қисқа – йигирма икки йиллик янги тарихимизда мустақилликка эришиш, миллий давлатчилигимиз, эртанги кунимизни қуришда, юртимизни турли бало-қазолардан асрашда, Ўзбекистонимизнинг ривожланган демократик давлатлар қаторига кириши, жаҳон майдонида муносиб обрў топишида энг асосий омиллар нима, деб сўраса, мен, бошқа мезонларни инкор этмаган ҳолда, бир фикрни алоҳида таъкидлаб айтган бўлардим: бу йўлдаги энг муҳим омил – бу ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, ҳеч кимдан кам бўлмасдан бошини баланд кўтариб яшайдиган, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга, халқимиз интилаётган келажаги буюк давлатни барпо этишга қодир бўлган баркамол авлодимиз, десам, айни ҳақиқатни айтган бўламан”, - дедилар янги йилнинг номланишига таъриф бераётириб.

Ҳа, мамлакатимизда ёшларни комил инсонлар қилиб тарбиялаш, фарзандлар тарбия топадиган қутлуғ маскан – оилаларни мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилган ишлар ўз самарасини бераётганини бугун ҳаёт тасдиқламоқда. Ўзбекистон дунёнинг 125 давлати орасида хотин-қизлар учун қулай шароитлар яратиш ва оналик, болаликни муҳофаза қилиш борасида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб тургани, Юнисефнинг шарқий Европа, Болтиқбўйи ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари бўйича офиси томонидан оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги дастурларни жорий қилишда Ўзбекистоннинг минтақадаги намунавий модел сифатида эътироф этилгани ҳам бежиз эмас.

Дунёда бизнинг халқимизчалик борини боласига атайдиган болажон халқ бўлмаса керак. Ота-онанингэнг олий орзуси - фарзандининг камолидир. Янги йилимизнинг "Соғлом бола йили” дея номланиши ва шу муносабат билан давлатимиз қабул қиладиган Дастур фарзандларимиз тарбияси борасидаги ишларимизни янада янги босқичга кўтаради.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: