"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8378.04 +3.90
  • 1 EUR = 9488.13 +77.19
  • 1 RUB = 129.09 +2.82

“Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” фани ойлиги ўтказилди

Умумтаълим мактабларида истиқлол даврида шаклланган “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” фани бўйича янгидан дарслар ўтила бошланди. Миллий ғоя ва мафкурани шакллантиришда алоҳида аҳамиятга эга бўлаётган дарсларда ўқувчи-ёшлар Ватанга муҳаббат, унинг рамзларига садоқат руҳида тарбияланмоқда.

38-мактабда декабрь ойида “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари” фани ойлиги ўтказилди. Фан ойлиги доирасида ўқувчилар томонидан тайёрланган ижодий ишлар, рефератлар, буклет ва албомлар асосида кўргазма, ўқув методик кўргазма, очиқ ўқув машғулотлари, беллашув ва тадбирлар ўтказилди: Айниқса, “Ватан туйғуси” фани бўйича ўқитувчи Нилуфар Тажимуродова 5-6-синфларда ўтказган очиқ дарсида дарс самарадорлигини янада ошириш ва илғор иш тажрибаларини ўргатишда барчага намуна бўлди. Шунингдек, ўтказилган тадбирлардан “Ватан ягонадир, ватан биттадир” беллашуви ўқувчилардаги фанга бўлган қизиқиш ва фаолликни янада оширди.

Фан ойлигининг якунланиши муносбати билан ўтказилган катта тадбирда эришилган ютуқлар таҳлил қилиниб, фаол иштирок этган ўқувчилар рағбатлантирилди.

Озода Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: