"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8395.15 -6.53
  • 1 EUR = 9510.03 -113.11
  • 1 RUB = 127.67 -1.35

Янги йил ярмаркаси: арзон ва сифатли маҳсулотлар харидидан халқ мамнун

2018 йилнинг 7 декабридан 2019 йилнинг 10 январига қадар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимизда ҳам Янги йил савдо ярмаркалари ташкил қилинган.

Айни кунларда гўшт ва сут маҳсулотлари, шакар, макарон, нон, картошка, пиёз ва бошқа сабзавот маҳсулотлари, мева-чева, шунингдек, консерваланган гўшт, балиқ маҳсулотлари – жами 42 турдаги истеъмол маҳсулотлари арзон нархларда аҳолига етказиб берилмоқда. Барча савдо тармоқлари назорат-касса машиналари ва савдо терминаллари билан жиҳозланганлигидан харидорлар мамнун.

Янги йил муносабати билан ташкил қилинган ярмаркада шу пайтга қадар 2,8 тонна мол гўшти, 3,2 тонна товуқ гўшти, 9 минг 200 дона тухум, 2,8 тонна картошка, 3,1 тонна пиёз, 2,1 тонна сабзи, 3,5 тонна ҳар хил мева-чева ва бошқа турдаги маҳсулотлар сотилди.

Бозорга киритилаётган барча турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари ходимлари томонидан текширувдан ўтказилгач, сотишга рухсат берилмоқда.

Ҳар ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари ярмарка ўтказиладиган жойдаги Янги йил арчаси атрофида байрам тадбирлари, концерт дастурлари ташкил қилинмоқда. Бу эса туман аҳолисининг байрамни янада кўтаринки руҳда нишонлашларига замин яратмоқда.

Зафар САБУPОВ, Ўзбекистон Pеспубликаси Бош Прокуратураси

ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш

Департаменти туман бўлими бошлиғи.

Янгиликни бўлишинг: