"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8039 +176.83
  • 1 EUR = 9347.75 +265.41
  • 1 RUB = 118.05 +5.41

“Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” давом этмоқда

Ўзбекистон Pеспубликаси раҳбарияти ва ҳукумати томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига катта эътибор берилмоқда. Жумладан, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ташкилотлар, корхоналар, меҳнат жамоалари хайдовчилар, пиёда йўловчилар ва болалар ўртасида профилактик тадбирларни олиб бориш, транспорт васиталарининг тихник ҳолатини, йўлларнинг аҳволини яхшилаш ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шунга қарамасдан содир этилаётган йўл транспорт ҳодисаларининг сони камаймаяпти.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш, йўл  транспорт ҳодисаларининг олдини олиш юзасидан йил давомида туман ИИБ ходимлари томонидан ибратли ишлар амалга оширилди. Жумладан, туман ҳокимлиги ҳузуридаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш комиссияси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими, МФЙ ва ОФЙ оқсоқоллари, маҳалла фаоллари ва халқ таълими ходимлари билан биргаликда туманимизда содир этилган  йўл-транспорт ҳодисалари бўйича транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарган ҳайдовчилар муҳокама қилиниб, тегишли чоралар кўрилди.

Келгусида бундай ҳолатларнинг, қоида бузарликларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 декабридаги 825-Ф-сонли  фармойишига асосан 2013 йилнинг 15 декабридан 2014 йилнинг 15 январигача Pеспубликамиз ҳудудида ўтказиладиган "Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” тадбирида ҳар бир фуқаронинг фаол қатнашишини таъминлаш, ушбу тадбирда туман ҳокимининг  фармойиши, туман ИИБ бошлиғининг тегишли буйруғи асосида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий ишлар режаси ишлаб чиқилди.

Бунда белгилаб қўйилганидек, транспорт воситалари ва йўловчилар, жумладан, болалар ҳаракати серқатнов бўлган йўллар ва жойлар белгиланиб, уларни кўрикдан ўтказиш. Аниқланган камчиликлар юзасидан таклифлар тайёрлаш ва бу камчиликларни бартараф этиш, носоз транспорт воситаларидан фойдаланишни таъқиқлаш, йўл ҳаракати қоидаларини юзасидан таълим муассасаларида ўқув машғулотлари ўтказишни янада яхшилаш, кенг жамоатчиликнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдаги иштирокини кучайтириш, йўл транспорт  ҳодисалари, айниқса болалар билан боғлиқ автоҳалокатларнинг  олдини олиш мақсадида меҳнат жамоалари, маҳалла, ўқув муассасалари ва мактабгача таълим муассасаларида учрашув ва суҳбатар ўтказиб бориш каби аниқ ва мақсадли ишларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Айниқса, эътиборни йўловчи ташувчи транспортларга қаратган ҳолда уларнинг  катъий равишда йўналиш бўйича ҳаракатланиши, тунги вақтларда транспорт воситаларини сақлаш, хайдовчиларнинг иш вақти тугагандан сўнг, ҳамда дам олиш кунлари йўналишларга чиқишига йўл қўймаслик чораларини кўришимиз, об-ҳаво ноқулай келган вақтларда  йўловчи ташувчи транспортлар ҳаракатини вақтинчалик чеклашга қаратишимиз зарур.

Йўловчилар автомобиль йўлларининг қатнов қисмига чиқишлари ва ҳар хил ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида пиёдалар йўлакчаларини тафтишдан ўтказиб таъмирлашимиз зарур.

Фурсатдан фойдалниб, ҳар бир фуқарони корхона ва ташкилотлар, бирлашмалар ўзини-ўзи бошқариш органлари, ўқув муассасалари меҳнат жамоалари раҳбарларини "Ҳаракат хавфсизлиги ойлигги”да фаол иштирок этишга чақирамиз.

  Ғафуржон УСМОНОВ, туман ИИБ АМТВТХУФМКАКНЭ бўлинмаси бошлиғи, подполковник.

(Фото - http://uz24.uz)

 

Янгиликни бўлишинг: