"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8378.04 +3.90
  • 1 EUR = 9488.13 +77.19
  • 1 RUB = 129.09 +2.82

СОҒЛИГИМИЗ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА

Саломатлик – туман бойлик, соғ-танда соғлом ақл, деб беъжиз айтилмаган. Мактабимизга бир ойда икки маротаба туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари ташриф буюришади.

Яқинда шифокор Феруза Шомуродова, Садоқат Йўдошева ва ҳамшира Саида Хоновалар келишиб, ўқувчилариннг озодалигини назорат қилиб, турли юқумли касалликларнинг олдини олиш, ОИТС ва унинг зарарли оқибатлари ҳақида суҳбат ўтказиб, ўқувчиларнинг саволларига жавоб бердилар.

Шифокорларнинг бу каби ташрифлари 55-сонли мактаб ўқувчилари ўртасида тиббий маданиятнинг юксалишида, уларнинг ўзларига ва атроф-муҳитга эътиборли бўлишларида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Зуҳра АҲМЕДОВА.

Янгиликни бўлишинг: