"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8378.04 +3.90
  • 1 EUR = 9488.13 +77.19
  • 1 RUB = 129.09 +2.82

“ҚУВНОҚ СТАPТЛАP” ДА КУЧЛИ ВА ЧАҚҚОН 76-СОНЛИ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАPИ ҒОЛИБ БЎЛДИ

Ўқувчи ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, спортнинг оммавийлигига эришиш ва спорт билан шуғулланувчи иқтидорли ёшларни аниқлаб, рағбатлантириш мақсадида ҳар йили “Қувноқ стартлар” телевизион мусобақасини ўтказиш анъанага айланиб қолган.

Мусобақанинг мактаб босқичи туманимиздаги 70 та умумтаълим мактабларида ўтказилди ва ғолиблар аниқланди ҳамда иккинчи яъни ҳудудий босқичларга йўлланма берилди.

“Қувноқ стартлар” нинг ҳудудий босқичи 7 декабь куни 7 та ҳудудларда-яъни Манғит шаҳри, шаҳар атрофи, Қиличбой, Хитой, Жумуртов, Қипчоқ ва Тўлқин ҳудудларида ўтказилди.

Ҳудудий босқич ғолиблари – 18-, 28-, 35-, 36-, 41-, 52- ва 76- сонли мактаблар жамоалари 17 декабрь куни 3-сонли Амударё академик лицейи спорт залида ўзаро беллашдилар.

Мусобақа низомида белгиланганидек, ушбу босқичда ҳар бир мактабдан 12 нафар ўғил, 12 нафар қиз иштирок этдилар ва ғолиблик учун ўзаро беллашдилар.

Қизғин курашлар остида кечган “Қувноқ стартлар” телевизион мусобақасида 76 сонли мактаб жамоаси иккинчи, 52-сонли мактаб жамоаси биринчи, 28-мактаб жамоаси учинчи ўринларни енгиб олдилар.

Мусобақа ғолиблари Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг Амударё туман ҳудудий бўлинмаси томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: