"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8378.04 +3.90
  • 1 EUR = 9488.13 +77.19
  • 1 RUB = 129.09 +2.82

ҲАММАМИЗГА ЎPНАК УСТОЗ

Халқимиз азал-азалдан илм, касб-ҳунар ўргатган кишиларни эъзозлаб, устоз дея эҳтиром кўрсатиб келишади. Агар устоз ёш авлод ҳақиқий фидойиси бўлса, уларнинг келажаги учун бор иқтидори ва куч-ғайратини сафарбар этса, эларо обрўси янада ортади.

Қипчоқ овулининг Дарёбўйи маҳалласида жойлашган 65-сонли мактабда бундай муаллимлар жуда кўп.

1990 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини математика фани ўқитувчиси ихтисослиги бўйича тугатиб келиб, мазкур мактабда ўз фаолиятини бошлаган Олимбой Оллаберганов шуларнинг бири.

Мактабда дарс берадиган синфлари ўқувчилари унинг ҳар бир сабоғини интиқиб кутишади ва пухта ўзлаштиришга интилишади. Математика фани сир-асрорларини илғор педагогик технологиялардан, инновацион усуллардан фойдаланган ҳолда қизиқарли тарзда ўтишга эришаётган устоз меҳнатлари самарасиз кетаётгани йўқ. У таълим берган ўқувчилар орасида Олимбой Оллаберганов каби ўқитувчи бўлишга аҳд қилганлар талай. Муқаддас Мадиёрова, Феруза Қаровова, Pоза Камоловалар олийгоҳларни математика ўқитувчиси ихтисослиги бўйича тугатган бўлсалар, шу соҳани эгаллаш учун олийгоҳларда таҳсил олаётганлари ҳам бор.

Олимбой Оллаберганов қарийб ўттиз йилга яқин ўқитувчилик тажрибасига эга устоз сифатида билганларини ёш ўқитувчиларга ўргатишдан ҳам чарчамайди.

Биз бағрикенг ва фидойи муаллим Олимбой ака Оллабергановга шарафли касбингиздан барака топинг, деб қоламиз.

Тўлқин СЕЙТМУPОДОВ,

шу мактаб бошланғич синф ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: