"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

2019 ЙИЛДА АМУДАPЁ ТУМАНИДА 305 ГЕКТАP МАЙДОНДАГИ ПАХТА НИҲОЛЛАPИ ТОМЧИЛАТИБ СУҒОPИЛАДИ

Кейинги икки ойча вақтдан бери деярли қуриб ётган анҳор-каналларимизнинг қайтадан лойқа сувга тўлгани туманимизнинг деҳқонларини, барча аҳолисини қувонтириб юборди. Боиси келгуси йил ҳосили учун ҳаракат айни кунларда ерларнинг шўрини ювишдан бошланади десак, хато бўлмайди.

Туманимиз ҳудуди ерлари куз-қиш мавсумида шўрини ювишга муҳтож. Шунинг учун келгуси йил ҳосили учун 21193 гектар экин майдонининг (шундан 4239 гектари кучли шўрланган 10596 гектари ўртача, 6358 гектари кам шўрланган) шўрини ювиш ишлари режалаштирилган. 14940 гектар экин майдонга эса нам суви берилади, холос.

Бу тадбирни амалга ошириш учун туманимизга 190 млн. м 3 сув лимити ажратилган.

Инспекциямиз ходимлари айни кунларда кунлик берилаётган сув миқдоридан шўр ювишда унумли фойдаланиш, исрофгарчилигининг олдини олиш борасида назорат ишларини олиб бормоқдалар.

Сув тириклик асоси. Уни тежаб-тергаб фойдаланиб, мўл-кўл қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришга эришиш бош вазифа. Шунинг учун ҳам келгуси йил деҳқончилигида экинларни суғоришнинг тежамкор усулларини қўллашга алоҳида эътибор берилиши режалаштирилаяпти. Хусусан, 305 гектар пахта майдонларида экин томчилатиб суғорилади.

Толибжон САФАPИМБЕТОВ, Ўзбекистон Pеспубликаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан

назорат қилиш Инспекцияси Амударё туман бўлими инспектори.

Янгиликни бўлишинг: