"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8378.04 +3.90
  • 1 EUR = 9488.13 +77.19
  • 1 RUB = 129.09 +2.82

ТАДБИPЛАP ЎҚУВЧИЛАP ФАОЛЛИГИНИ ОШИPИШГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА

31 сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларни чуқур илм олишга рағбатлантириш, фаоллигини ошириш мақсадида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб турилади. Юқори синфлар ўқувчилари орасида “Ким бўлсам экан?”, “Касб инсонни камолотга элтади” каби касб танлашга оид, шунингдек муҳим саналарга бағишланган тадбирларда ўқувчиларимиз ўзларининг бу борада қанчалик билимга эга эканликларини намойиш этмоқдалар.

1 декабрь – қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан ўтказилган “Тил – миллат кўрки” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўқувчиларда чуқур таассуротлар қолдирди ва улар кўнглида қорақалпоқ тилини чуқур ўрганишга, шу тилда ёзилган бадиий асарларни кўп мутолаа қилишга рағбат уйғотди.

Айни кунларда барчамиз орзиқиб кутаётган янги йил байрамини муносиб нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрмоқдамиз.

Мактабимиз бадиий ҳаваскорлари ижросида тайёрланаётган махсус байрам дастурида якунланаётган йилда самарали меҳнат қилиб, ютуқларга эришган ўқитувчиларни, шунингдек, фанларни яхши ўзлаштириб, тенгдошларига намуна бўлаётган ўқувчиларни рағбатлантиришни ҳам режалаштириб қўйибмиз.

Ўтказилаётган тадбирларимиз ўқувчилар фаоллигини оширишга хизмат қилади, албатта.

Махсуда  ХУДОЁPОВА, 31- сонли мактаб

директори ўринбосари.

Янгиликни бўлишинг: