"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8455.37 +3.63
  • 1 EUR = 9554.57 +76.63
  • 1 RUB = 131.53 +1.63

O’zLiDeP Амударё туман Кенгаши Қорақалпоғистонда энг намунали партия ташкилоти деб топилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил қилинганига бу йил 15 йил тўлди. Қисқа давр ичида сиёсий майдонда ўз ўрнига ва мавқеига эга бўлган O’zLiDeP Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши томонидан шу муносабат билан “Энг намунали туман партия ташкилоти”, “Энг намунали бошланғич партия ташкилоти” ва “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат” танловларининг Pеспублика босқичи ўтказилди.

Устави ва Дастурида белгиланган вазифаларни жойларда тарғиб қилишда ҳамда партия раҳбар органларининг қарор ва фармойишларида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг бажарилишини таъминлашда алоҳида намуна ва фаоллик кўрсатиб келаётган туман партия ташкилотларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий рағбатлантириш, уларнинг тажрибаларини оммалаштириш мақсадида ўтказилган “Энг намунали туман партия ташкилоти” танловида барча туман ва шаҳар Кенгашлари иштирок этишди. Танловда туман партия ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилди ва Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси қарори билан тасдиқланган мезонларга асос партиянинг Амударё туман Кенгаши 1-ўрин ғолиби деб топилди. Қорақалпоғистонда энг намунали партия ташкилоти деб топилган партиянинг Амударё туман Кенгаши танловнинг Ўзбекистон Pеспубликаси босқичига қатнашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Шунингдек, “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги энг фаол депутат” танловида ҳам туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ўзлари сайланган ҳудудда депутат сифатида олиб борган ишлари, халқнинг ичига кириб уларнинг муаммоларини ўрганиш борасида қилинган ижобий ишлари билан иштирок этдилар. Танлов шартлари асосида барча депутатларнинг фаолияти ҳакамлар ҳайъати томонидан ўрганиб чиқилиб, танловда иштирок этган Амударё туман Кенгаши депутати М.Бекназаровага 3-ўрин ғолиблиги берилди.

Партия ташкил қилинганининг 15 йиллиги муносабати билан Қорақалпоқ Давлат Ёш томошабинлар театрида партиянинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши ходимлари, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, электорат вакиллари, партия фаоллари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида ўтказилган байрам кечасида танлов ғолиблари рағбатлантирилди.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: