"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8356.18 +18.93
  • 1 EUR = 9582.03 +83.58
  • 1 RUB = 124.97 +0.64

Тошёплик аёл-қизлар “Аёллар спорт фестивали” мусобақаларида ғолиб бўлдилар

Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳар ойнинг иккинчи ҳафтасида “Аёллар спорт ҳафталиги” ўтказиб келинмоқда.

Ўтган ҳафтадаги спорт ҳафталиги якунидан сўнг ўтказилган “Аёллар спорт фестивали” да ҳам спортнинг барча турлари бўйича ўтказилган мусобақаларда тошёплик аёл-қизлар фаол иштирок этдилар. Спорт ҳафталикларида қизғин қатнашиб, маҳоратини оширган тошёплик Дилдора Камолова стол тенниси бўйича ўтказилган мусобақада 1-ўрин ғолиблигига эга бўлди. Шахмат бўйича ўтказилган мусобақада эса овулдаги билимдон шахматчи Ҳилола Бекмуродова 3-ўринни эгаллади. Волейбол бўйича ўтказилган мусобақада иштирок этган овул аёл-қизлари жамоаси 4-ўринга муносиб деб топилди.

Спорт фестивали мусобақаларида ғолиб бўлган спортчи аёл-қизлар “Фахрий ёрлиқ” лар билан тақдирландилар.

Гулшод Собирова, Туман хотин-қизлар қўмитасининг

Тош ёп овулидаги мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: