"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8455.37 +3.63
  • 1 EUR = 9554.57 +76.63
  • 1 RUB = 131.53 +1.63

АМУДАPЁДА 2018 ЙИЛНИНГ 11 ОЙИДА 1232 ТА ЯНГИ ИШ ЎPИНЛАPИ ЯPАТИЛДИ

Амударё туманида 2018 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури бўйича 1240 та янги иш ўринларини яратиш режалаштирган эди. Йилнинг ўтган ўн бир ойи мобанида 1232 та янги иш ўринлари яратилди. Бу иш ўринларига жойлашганларнинг 389 нафари аёллар, 549 нафари ёшлардир.

Бандликка кўмаклашиш марказига 2018 йил 11 ой давомида 3551 нафар фуқаролар иш сўраб мурожаат қилган. Фаол иш қидирувчиларнинг 1411 нафари, яъни 48,9 фоизи марказ томонидан ишга жойлаштирилди, 2117 нафари жамоат ишларига жалб этилди.

2018 йил 11 ойи давомида 11 марта бўш иш ўринлари ярмаркалари, шу жумладан, 2 таси Нукус шаҳрида махсус ўтказилди. Тадбирлар давомида 244 нафар, шундан 73 нафар аёллар, 103 нафар ёшларга ишга йўлланмалар берилди.

Янгиликни бўлишинг: