"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

ЁПИБ ҚЎЙИЛГАН ҚАБPИСТОН АҲОЛИ МУPОЖААТИГА КЎPА ОЧИБ БЕPИЛДИ

22 йил олдин Қангли овулидаги “Мискин” бобо қабристони Туркманистон давлати билан чегара ҳудудда жойлашгани учун ёпиб қўйилган эди. Орадан ўтган давр мобайнида мазкур қабристонга яқинлари дафн этилган кишилар ҳатто зиёрат қилиш учун ҳам келиша олмаган, бу ҳол кўпчилик кексаларни хавотирга солаётган эди.Ахир бизнинг урф одатларимизга кўра, вафот этган одамлар ўз яқинлари ёнига дафн қилинади-да. 2017 йилнинг 30 августида овулимиз кексалари илтимосларига кўра мен туманимиз Халқ қабулхонасига бу ҳақда ёзиб, қабристонни очиб беришларини сўраган эдим. Очиғи, мен “Илтимосингизни қаноатлантиришга ҳаракат қиламиз” дейишганида бу жавобдан унчалик кўнглим тўлмаган эди. Орадан бир йилдан зиёдроқ вақт ўтиб,бу масала дахлдор идоралар аралашуви билан ўз ечимини топди. Шу йилнинг октябрь ойида туманимиз ҳокими Султонбой Йўлдошев, “Халқ қабулхонаси” мудири Эркин Pажабовлар бир гуруҳ мутахассислар билан келиб,”Мискин бобо” қабристонининг бизнинг мамлакатимизга тегишли ҳудудини очиб беришди.

Бу воқеа арзимасдек кўрингани билан замирида шу ерга дафн этилган аждодларимизга ҳурмат, қон қонимизга сингиб кетган урф одатларимизга эътибор мужассам.Шу боисдан ҳам қабристоннинг очилиши овулимиз аҳли, айниқса кексалари учун қувонарли бўлди . Илтимосимизни инобатга олиб, қимматли вақтини аямай, бу масала билан шуғулланиб, ижобий ҳал қилиб берган туманимиз ҳокимига, “Халқ қабулхонаси” мудири Эркин Pажабовга ва муаммо билан шуғулланган барча мутахассисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Овул кексалари номидан Ўрозбой ТОЖИЕВ.

Янгиликни бўлишинг: