"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8378.04 +3.90
  • 1 EUR = 9488.13 +77.19
  • 1 RUB = 129.09 +2.82

Биз рус тили фани билимдонларимиз!

Туманимиздаги 38-сонли мактабда хорижий тилларни ўрганишга бағишланган адабий-мусиқий тадбир ана шундай номланди.

Мактабнинг рус тили фани тўгараги аъзолари иштирокида бўлиб ўтган адабий-мусиқий кечада 4- ва 10-синф ўқувчилари ўзлари ёдлаган шеърларини рус тилида равон ўқидилар.

Ўқувчиларнинг рус тили бўйича луғат бойлигини ошириш ва боғланишли нутқини ўстириш, дунёқарашини кенгайтириш мақсадида рус тили фани дарсларида сўзларнинг оҳангига кўра тўғри ва аниқ ўқишни, ўқиётган матн мазмунини тушуниб, онгли ўқишларини таъминловчи луғат устида ишлашни ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга. Тадбирда ўқувчилар матнни ҳикоя қилишда энг қулай тахлил турларини ишлаб чиқиб, ўқилган матн, эшитилган эртак, ҳикоя, шеър ва экрандаги тасвирлардан тўғри хулоса чиқариб, уларга ўз муносабатларини рус тилида баён этдилар.

Pус тили фани бўйича ишлаб чиқилган мультимедияли ишланмалар асосида кеча янада қизиқарли бўлди. Ахборот технологиялари воситасида болалар тўғри талаффуз қилишни, матнни ифодали ўқиш кўникмаларини яхши эгаллаганларини намойиш этдилар.

Бундан ташқари, яқинлашаётган янги йил байрами табриклари ва шунингдек, ўрмон ҳайвонлари ҳақидаги эртакларни болалар жуда чиройли кўринишда кўрсатиб бердилар. Кечада рус тили фани ўқитувчиларидан С.Гулманова, А.Утегенова, Н.Чориева, С.Тиловмуратова, З.Сапарбоева, Ш.Худойбергановалар ўқувчиларнинг рус тили фанини чуқур ўзлаштираётганини мамнуният билан таъкидладилар.

Тадбир якунида фаол ўқувчиларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқлар топширилиб, ўқувчилар томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Муҳаббат Атажанова, 38-сонли

мактабнинг рустили ва адабиёти

фани услуб бирлашма раҳбари.

Янгиликни бўлишинг: