"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8356.18 +18.93
  • 1 EUR = 9582.03 +83.58
  • 1 RUB = 124.97 +0.64

Ёш спортчилар ўртасида БЎСМ биринчилиги учун мусобақалар ўтказилди

Туманда ёш спортчилар ўртасида Конституциянинг 26 йиллиги муносабати билан спортнинг футбол, шахмат, самбо, стол теннис ва эркин кураш турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
7- декабр куни Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтган мусобақаларда 400 нафарга яқин ёш спортчилар қатнашдилар. Мусобақани туман Болалар- ўсмирлар спорт мактаби директори Ч. Тажимуродов очиб берди.
Спортнинг стол теннис тури бўйича ўтказилган мусобақаларида 8 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўғил- қизлар маҳоратларини синаб кўрдилар. Спорт мактабида стол теннис бўйича мураббийлик қилаётган Г. Машарипова, М. Хидирбоева, Ф. Эшчановлардан теннисни мукаммал ўрганган ёш спортчилар бир- биридан ортда қолмасликка ҳаракат қилдилар.
Қизғин ўтган мусобақалар якунида ўғил болалар ўртасида Н. Худоёров, А. Қурбонбоев, Д. Жуманазаров, А. Эркаевлар, қиз болалар ўртасида эса Х. Қўчқорова, С. Pажапова, И. Қурбонбоевалар ўз ёш тоифалари бўйича 1- ўрин ғолиби бўлдилар. Ғолибликни қўлга киритган барча спортчилар медаль ва дипломлар, совғалар билан тақдирландилар.


Ҳамида Pажапова, Болалар-ўсмирлар
спорт мактабининг стол теннис
бўйича катта мураббийси.

Янгиликни бўлишинг: