"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

ТУМАНИМИЗДА САЙЛОВЧИЛАPНИНГ ЯГОНА ЭЛЕКТPОН PЎЙХАТИ ШАКЛЛАНТИPИЛМОҚДА

2017 йил 15 августда Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш йўли билан мамлакатимизда сайлов жараёнини янада такомиллаштириш мақсадида “Ўзбекистон Pеспубликаси сайловчиларининг ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарор қабул қилган эди.

Қарорга мувофиқ қабул қилинган “Ўзбекистон Pеспубликаси сайловчиларининг ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомда Ўзбекистон Pеспубликасининг “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Президенти сайлови тўғрисида”, “Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”, “Ўзбекистон Pеспубликаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Pеспубликаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини (СЯЭP) шакллантириш, юритиш, янгилаш ва ундан фойдаланиш тартиби белгилаб берилди.

Бу янгилик 2017 йил декабрь ойида бўлиб ўтган Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов давомида синовдан ўтказилди ҳамда хорижий ва маҳаллий экспертлар томонидан ижобий баҳоланди. Бу – Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинишига асос бўлди.

2018 йил 4 октябрда қабул қилинган мазкур қарорга мувофиқ 2019 йилнинг 1 апрелига қадар бўлган муддатда уйма-уй юриб ўрганиш орқали фуқароларнинг паспорт маълумотларини кўчмас мулк объектининг кадастр рақамига боғлаган ҳолда Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар ахборот базасидаги фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари тўғрисидаги ахборотни тўлиқ долзарблаштириш ўтказилади. Бунга туманлар ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари раҳбарлари жалб этилиши белгиланди ва тегишли корхона, ташкилотлар зиммасига ҳам вазифалар юкланди.

Туманимизда мазкур ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 6 октябрдаги “Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 4 октябрдаги “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 3961-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”ги шу йил 30 октябрда туман ҳокимининг 580-сонли қарори қабул қилинди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 19 ноябрдаги “Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 4 октябрдаги “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 3961-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ва Марказий сайлов комиссиясининг 2018 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистон Pеспубликасида фуқароларни уйма-уй юриб ўрганиш орқали, уларнинг паспорт маълумотларини кўчмас мулк объектининг кадастр рақамига боғлаш ишларини ташкиллаштириш бўйича қўшма “Йўл харита”си ижросини таъминлаш ҳақида”ги 622 сонли туман ҳокимининг 2018 йил 20 ноябрда қабул қилган қарорига асосан туман ҳокимлиги қошида фуқароларни уйма-уй юриб ўрганиш ишларини умумлаштирувчи штаб, 4 та секторда фуқароларни уйма-уй юриб ўрганиш бўйича штаблар тузилди, 4 та секторлардаги 49 та ОФЙ ва МФЙларда фуқароларни уйма-уй юриб ўрганувчи ишчи гуруҳлар ташкил этилди ва фаолиятини бошлаб юборди.

Туман ҳокимлиги қошидаги фуқароларни уйма-уй юриб ўрганиш ишларини умумлаштирувчи штабда талаб даражада фаолият олиб борилиши учун алоҳида хоналар ажратилиб, ушбу хоналар компьютерлар, принтер, сканер, интернет, телефон ва факс алоқаси билан таъминланди.

28 ноябрдан Манғит Иқтисод коллежи биносининг улкан ва шинам хонасида ўз фаолиятини бошлаган мазкур штабда ҳар бир секторда уч нафардан тақдим этилган маълумотларни қабул қилиб, умумлаштириш, маълумотлар базасига жойлаштириш учун малакали ва ахборот-коммуникация технологияларини пухта эгаллаган 12 нафар мутахассислар жалб этилган.

Шунингдек, туманимизнинг турли ҳудудларини қамраб олган 4 та секторларда ташкил этилган ишчи гуруҳ аъзолари уйма-уй юриб, ўрганиш орқали фуқароларнинг паспорт маълумотларини кўчмас мулк объектининг кадастр рақамига боғлаган ҳолда тўплаб, туман штабига ҳар куни етказиб туришаяпти. Шу тариқа сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилмоқда.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар келгусида республикамизда сайлов жараёнини янада такомиллаштиришга, сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини яратишга ва энг муҳими, “бир сайловчи – бир овоз” принципига тўлиқ риоя қилинишига замин яратади, бир сайловчининг бир вақтнинг ўзида бир нечта рўйхатларга кириб қолишининг олди олинади.

Татбиқ этилаётган бу ўзгаришлар ҳам мамлакатимизда фуқароларнинг қонуний манфаатларини, ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилади.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: