"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Қимматга тушган ҳуқуқбузарлик

спиртли ичимлик ичиш орқали эларо обрўсига путур етган, моддий зиён кўрган одамлар кўп.

Ҳали оила қуришга ҳам улгурмаган, эндигина 24 ёшни қарши олаётган Абдуманнон Ободов (исм, фамилия ўзгартирилди) шундайлар сирасидан. У 2018 йил 23 октябрь куни 01:20 лар чамасида ўзига тегишли бўлмаган “Кобалт” русумли автомашинани ишончнома билан Нукус шаҳри кўчалари бўйлаб бошқариб бораётганида машина ҳаракатланиши йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларида шубҳа уйғотди ва тўхтатиб ҳолати текширилганида, унинг маст эканлиги аниқланди.

Шу йилнинг 8 ноябрида Абдуманнон Ободовнинг бу ҳуқуқбузарлиги Амударё туман Маъмурий судининг сайёр суд мажлисида, ўзи яшайдиган маҳалла фуқаролар йиғини биносида атрофлича муҳокама этилди.

Суд ҳуқуқбузарга жазо тайинлашда ишдаги оғирлаштирувчи ва енгиллаштирувчи ҳолатларни, унинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва жарима жазосини тайинлашни лозим топди. Шундай қилиб, Абдуманнон Ободовнинг бир марта спиртли ичимлик ичиб, унинг таъсирида транспорт бошқарганлиги тўрт миллион олти юз етти минг беш юз сўм жарима ва бир йил олти ой муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосига тортилишига сабаб бўлди. Энди энг муҳими, унинг бундан тегишли хулоса чиқара олишида.

М.КАPИМБОЕВА,

туман Маъмурий суди раиси.

Янгиликни бўлишинг: