"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8378.04 +3.90
  • 1 EUR = 9488.13 +77.19
  • 1 RUB = 129.09 +2.82

Қурбонғали Бешбоев – “Илғор фермер” кўкрак нишони соҳиби

Амударё туманининг Дўрман овулида фаолият кўрсатаётган “Бешбоев Қурбонгали” фермер хўжалиги тумандаги кўп тармоқли илғор фермер хўжаликларидан саналади.

Мамлакатимизда фермерлик ҳаракати бошланган дастлабки йиллардан, яъни 2002 йилдан буён фаолият кўрсатаётган ушбу фермер хўжалигига қишлоқ хўжалиги соҳасини яхши биладиган, ер билан тиллаша оладиган фидойи деҳқон –  Қурбонғали Бешбоев раҳбарлик қилаяпти.

Қ.Бешбоевнинг барча ишларни тўғри ташкил эта олиши, ерга агротехник ишлов бериш масалаларига ва экин парваришига эътиборли бўлиши натижасида фермер хўжалиги пахта ва буғдой етиштириш бўйича барча шартномавий режаларини нафақат туманда, балки республика миқёсида биринчилар қаторида адо этаяпти.

Мазкур фермер хўжалигида 2016 йилда 50 гектар, 2017 йилда 45 гектар ва 2018 йилда 45 гектар майдонда пахта экилиб, ҳар йили гектаридан ўртача 30-35 центнердан ҳосил олди.

Шунингдек, фермер хўжалиги ерларининг шўрланиш даражаси юқори бўлишига қарамасдан сўнгги 3 йилда буғдой экилган 7 гектар майдондан олинадиган ҳосилдорлик 39,1 центнердан 41,4 центнерга кўтарилди.

Фермер хўжалиги ҳудудида 1 гектар интенсив боғ, 0,2 га. иссиқхона, буғдой ва шоли тегирмонлари, замонавий дераза ва эшик ромлари ишлаб чиқариш ҳамда тикувчилик цехлари ташкил этилган. Шунингдек, фермер хўжалигида боқилаётган паррандалар сонини кўпайтиришга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.

Айни кунда фермер хўжалиги ҳисобида бўлган 1 та “Class Dominator”дон ўриш комбайни, 1 та Т-4А занжирли ҳайдов трактори, 2 та ТТ3-80. 11 , 1 та Т 28х4  чопиқ тракторлари 2 та ПТС -793 А01 трактор тиркамаси, 1 та культиватор, 1 та сеялка, 1 та плуг, 1 та ер текислагич, 3 та мола, 8 та борона ва бошқада зарур техникалар таъмирланиб, янги қишлоқ хўжалиги йили учун шай қилиб қўйилмоқда.

Қ.Бешбоев раҳбарлик қилаётган фермер хўжалиги овулдаги 20-сонли умумтаълим мактаби ва 15-сонли мактабгача таълим муассасаси биноларини таъмирлаш ишларига яқиндан ёрдам кўрсатиб келмоқда. Шунингдек ушбу фермер хўжалиги томонидан овулдаги кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамлар берилаётгани ҳам аҳолини хурсанд қилаяпти.

Фермер Қурбонғали Бешбоев овулда ўтказиладиган барча тадбирларда фаол иштирок этиб, эл ҳурматини қозонмоқда.

Фидойи, тиниб-тинчимас фермер Қурбонғали Бешбоев яқинда “Илғор фермер” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу – ҳақиқий ер эгаси, фермерликни ривожлантиришга астойдил бел боғлаган фидойи инсоннинг меҳнатига берилган муносиб баҳодир.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: