"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8378.04 +3.90
  • 1 EUR = 9488.13 +77.19
  • 1 RUB = 129.09 +2.82

2018 йил январь-сентябрь ойларида туман бўйича жами 192 та янги корхона ва ташкилотлар рўйхатга олинган

2018 йил январь-сентябрь ойларида туман бўйича жами 192  та янги корхона ва ташкилотлар рўйхатга олинган. Шундан кичик бизнес субъектлари 160 тани ташкил қилади. Бу ҳақда туман Статистика бўлими маълум қилди. 

Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг 71 таси (жамига нисбатан 37 фоизи) қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 41 таси (21,4 фоиз) саноат ва 21 таси ( 10,9 фоиз) савдо соҳаларига тўғри келади.

Ҳисобот даврида 26 та корхона ва ташкилотлар фаолияти тугатилган бўлиб, улардан 22 таси (жами фаолияти тугатилганларнинг 84,6 фоизи) ихтиёрий тугатилиш тартибини қўллаш орқали тугатилган.

Янгиликни бўлишинг: