"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни билан табриклаймиз!

Ҳурматли қишлоқ хўжалиги ходимлари!

Сизни бугун - 9 декабрь куни мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланаётган Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни ва Ҳосил байрами билан Амударё тумани ҳокимлиги номидан чин қалбдан самимий табриклаймиз!

Бу байрам кечани кеча, кундузни кундуз демай меҳнат қилиб, пешона тери эвазига эл-юртимиз дастурхони тўкинлиги, иқтисодиётимиз ривожи ва халқимиз фаровонлигига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган деҳқон, фермер ва томорқачилар, соҳа мутахассислари ва қишлоқ хўжалигига алоқадор барча юртдошимизнинг байрамидир. Муҳтарам Президентимиз айтганларидек, миришкор деҳқон ва фермерлар, сувчи ва ирригаторлар, механизатор ва агрономлар, аграр тармоқ олимлари тимсолида дунёдаги энг шарафли касб эгаларини кўрамиз.

Яна бир бора байрамингиз муборак бўлсин, машаққатли меҳнатларингизнинг роҳатини кўринг, ҳосилингиз тўйларга насиб қилсин, қадрли қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари!

Амударё тумани ҳокимлиги.

Янгиликни бўлишинг: