"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9395.63 +10.43
  • 1 EUR = 10360.6 +63.20
  • 1 RUB = 142.96 +1.39

Тадбиркор бўлмоқчимисиз? Ҳужжатларни тайёрлашда қийналаяпсизми? Унда биз билан ҳамкорлик қилинг!

Ўзбекистон Pеспубликаси Савдо-саноат Палатаси нодавлат нотижорат ташкилоти бўлиб, мулкчилик шакллари, ходимлар сони, капитал миқдори ва фаолият йўналишларидан қатъий назар, ихтиёрий равишда тадбиркорлик субъектларини бирлаштиради.

Палата Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2004 йил, 4 июлдаги 3453-сонли Фармони асосида ташкил этилган ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Pеспубликаси “Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ юритади.

Шуни мамнуният билан қайд этамизки, Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Қорақалпоғистон Pеспубликаси Бошқармаси Амударё туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази ҳам туманимиз тадбиркорларига намунали хизмат кўрсатади.

Бугунги кунда Палата ишбилармонлик ҳамжамияти вакилларига:

- ўз бизнес-режаларини тайёрлаш;

-мини технологиялар, ускуналар ва уларни хорижий мамлакатлардан жалб этиш;

-тижорат банкларидаги мавжуд хорижий кредит линиялари тўғрисида маълумотлар бериш;

-суғурта хизматидан электрон шаклида фойдаланиш;

-бухгалтерия ҳисобини (аутсорсинг) олиб бориш;

-бухгалтерия ҳисоби (ҳужжатлари)ни тахлаш;

-тадбиркорлар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш;

-ҳуқуқий хизматлар, хусусан, даъво аризаларини киритиш;

-лицензия олиш каби кенг қамровли хизматларни кўрсатади.

Албатта, тадбиркорлар, ишбилармонлик ҳамжамияти вакиллари ўз фаолиятларини амалга ошириш жараёнларида юқоридаги хизмат турларидан фойдаланишларида қимматли вақтларини сарфлашларига тўғри келади. Бу борада барча тадбиркорлар, ишбилармонлик ҳамжамияти вакиллари ва чет эллик инвесторлар исталган вақт Ўзбекистоннинг исталган нуқтасида Палата бўлинмаси Амударё туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази мутахассисларининг ниҳоятда тезкор, саводли ёрдамига эга бўлишлари мумкин.

Савдо-саноат Палатаси сайти Палатанинг ўз аъзолари – тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, хорижий ҳамкорлари билан мунтазам алоқани қўллаб-қувватлаб туриш воситаларидан бири сифатида хизмат қилади. Бу ерда Сиз тадбиркорлик фаолиятининг турли жиҳатларига тегишли ҳар қандай савол беришингиз, республика ва хориждаги бизнес соҳасида юз бераётган энг сўнгги янгиликлар билан танишиш, тадбиркорлик соҳасидаги, қонуний-меъёрий ҳужжатлар ҳақида маълумот олиш имконига эга бўласиз. Бундан ташқари, келгусида ишларингиз учун фойда келтирадиган кўплаб маълумотлардан хабардор бўласиз. Албатта, Савдо-саноат Палатаси сайтига ташриф буюринг.

Палатанинг Қорақалпоғистон Pеспубликаси Бошқармаси Амударё туман Тадбиркорликка кўмаклашиш Маркази билан доимий алоқада бўлинг. Марказ мутахассислари Сизни қизиқтирган барча саволларингизга тез ва саводли жавоб олиш имкониятини яратади.

Бизнес режа тайёрламоқчимиз? Унда зудлик билан Марказимизга келинг. Бу борада Сизга энг яқин кўмакдош бўламиз!

Сизни хорижий мини технологиялар ва ускуналар, тижорат банкларидаги мавжуд хорижий кредит линиялари қизиқтирадими?

Бу борадаги барча саволларингизга тез ва саводли жавоб олиш имкониятини яратамиз.

Суғурта, бухгалтерия ҳисоби (аутсорсинг)ни олиб бориш, бухгалтерия ҳисобини тахлаш, замонга мос равишда малакангизни ошириш, лицензия олиш, ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш бўйича тезкор хизматларимиздан фойдаланинг.

Тадбиркорлик фаолиятингизни кенгайтирмоқчимисиз? Чет эллик ишбилармонлар билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчимисиз?

Бу борада туман Тадбиркорликка кўмаклашиш Маркази Сизга энг яқин кўмакдош бўлади. Виза ва божхона расмийлаштирувлари бўйича чегирилган, энг арзон нархларда хизмат кўрсатади. Тадбиркорлик соҳасида ўзингизни қизиқтирган барча саволларга тўлиқ ва ишончли жавоб олиш имконига эга бўласиз.

Агар Палатага аъзо бўлсангиз, Сиз учун янада кенг қулайликлар яратилади. Айни кунда 100 дан ортиқ аъзоларини бирлаштирган туман Тадбиркорликка кўмаклашиш Маркази Сизнинг:

-инфратузилма;

-лицензия ва руҳсатномалар билан боғлиқ;

-ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ;

-банкдаги муаммолар;

-тадбиркорлик фаолиятингизга ноқонуний аралашув ва ноқонуний тўловлар талаб қилиш, коррупция ҳолати;

-молия ва ҳисоб;

-ўқув курслари, тренинг, мастер классларда иштирок этиш;

-тадбиркорлик фаолиятингизни ташкил этишда барча муаммоларингизни ҳал этишда энг арзон, сифатли ва кафолатли хизмат кўрсатади.

Ўз тадбиркорлик фолиятингизнинг илк давридаёқ мутахассислар билан ишлашиш, зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш жараёнини бизга – Ўзбекистон Pеспубликаси Савдо-саноат Палатаси Қорақалпоғистон Pеспубликаси Бошқармаси Амударё туман Тадбиркоорликка кўмаклашиш Маркази мутахассисларига ишониб топширинг ва барча орзуларингизни рўёбга чиқаринг!

Манзилимиз: Манғит шаҳри, Гурлан кўчаси 65-уй

Телефон рақамлари : 515-43-22

Электрон манзил: amutkm@umail.uz.

(Pеклама ҳуқуқи асосида)

Янгиликни бўлишинг: