"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8356.18 +18.93
  • 1 EUR = 9582.03 +83.58
  • 1 RUB = 124.97 +0.64

ТАДБИPЛАP ЎҚУВЧИЛАPНИНГ ФАНГА ҚИЗИҚИШИНИ ОШИPДИ

Ноябрь ойи рус тили фан ойлиги бўлганлиги муносабати билан бизнинг 20 сонли мактабимизда ҳам бир ой давомида турли хил тадбирлар ўтказилди. Бошланғич синфлар ўртасида расмлар кўргазмаси, “Эртаклар оламида” номли китоблар кўргазмаси, 4-синфларда “Кроссворд ечамиз” номли мусобақа дарслари, 5-11 синфлари ўртасида савол-жавоб викторинаси ўтказилди.

Викторина “Кто ищет тот найдёт” мавзусида деворий газетада эълон қилинди. Ўқувчилар ёзган жавоблар учун жавоблар қутиси ҳам қўйилди. Бир ой давом этган савол-жавоб викторинасида ўқувчилар фаол қатнашдилар. Юқори синф ўқувчиларидан тузилган “Ақллилар ва Билимдонлар” жамоалари ўртасида мусобақа ўтказилди. Мусобақада ўқувчилар 4 та шарт бўйича беллашдилар. Бажарилган шартлар натижасига кўра 10 а синф ўқувчиларидан ташкил топган “Ақллилар” жамоаси ғолиб деб топилди. Мусобақа иштирокчилари рус тили фан услуб бирлашмаси томонидан Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Pус тили фанидан синфларда очиқ дарслар ноанъанавий усуллардан фойдаланилган ҳолда ўтказилди.

Бу тадбирлар ўқувчиларнинг рус тили фанига қизиқишини оширди, фанни мукаммал эгаллашга рағбатлантирди.

Турсунгул МАТСАПАЕВА,

20 мактаб ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: