"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8378.04 +3.90
  • 1 EUR = 9488.13 +77.19
  • 1 RUB = 129.09 +2.82

ШУДГОPЛАШ ИШЛАPИ НИҲОЯСИГА ЕТМОҚДА

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 ноябрдаги 3322-сонли ва Қорақалпоғистон республикаси Вазирлар Кенгашининг “2019 йил ҳосили учун “кузги шудгорлашни уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги йиғилиши баёни ижросини таъминлаш мақсадида туманда кузги шудгор ишларига масъул ташкилотлардан 13 кишидан иборат шудгорлаш ишларига масъул штаб ташкил этилган эди. 2019 йил ҳосили учун 13 минг гектар майдонда шудгорлаш ишлари ўтказиш режалаштирилиб, мавжуд техникалар 22 та суриш отрядига бириктирилди. Шу асосда шудгорлаш ишларини ўз муддатида, сифатли олиб бориш юзасидан шудгорлаш ишлари бўйича жадвал ишлаб чиқилди.

Ушбу жадвалга мувофиқ, узвийлик тарзида иш олиб борилгани боис, туманда кузги шудгорлаш ишлари барча фермер хўжаликларида муваффақиятли олиб борилмоқда. Шудгорлаш ишларида қатнашаётган техникаларга 18 та кўчма таъмирлаш устахоналари томонидан намунали хизмат ташкил этилиб, 4 млрд 349 млн сўмлик хизмат кўрсатилди.

Ерларни суримга тайёрлаш ва сифатли шудгорлаш ишларида қатнашаётганлар учун 59 млн сўмлик маблағ иш ҳақи учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб берилмоқда.

Бугунги кунда туманимизнинг пахтадан бўшаган 8976 гектар ерлари сифатли шудгор қилинди. Шудгорлаш ишлари айни кунларда ниҳоясига етмоқда.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: