"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

ДСЭНМ СПОPТЧИЛАPИ ҚОPАҚАЛПОҒИСТОН PЕСПУБЛИКАСИ КУБОГИ СОҲИБИ БЎЛДИЛАP

Истиқлол йилларида мамлакатимизда спортни ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу борадаги ишларни замон талаблари даражасида ривожлантириш ва уч босқичли спорт мусобақаларини ўтказиш тизими жорий қилингани аҳолининг барча қатламлари орасида спорт билан шуғулланувчилар сафининг ўсишига замин яратди. Шу йилнинг 27 ноябрь куни Амударё академик лицейида спортнинг футбол ва волейбол турлари бўйича Беруний тумани спортчилари билан туманимиз ДСЭНМ спортчилари ўзаро беллашган эдилар. Мазкур мусобақада Беруний тумани спортчилари ғолибликни қўлга киритишган эди. 29 ноябрь куни эса туманимиз ДСЭНМ спортчилари Элликқаьла туманида бўлиб ўтган мусобақанинг ҳудудий босқичида биринчи ўринни эгаллашди. 30 ноябрь куни ДСЭНМлари спортчилари орасида волейбол ва футбол бўйича ўтказилган республика босқичида туманимиз ДСЭНМ волейболчи қизлари биринчи ўринни эгалладилар ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси кубоги соҳиби бўлдилар.

М.ҚАЛАНДАPОВА, туман ДСЭНМ

бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси.

Янгиликни бўлишинг: