"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

Буғдой экилган далаларга 12 минг тоннага яқин маҳаллий ўғит чиқарилди

Айни кунда Амударё туманида 2019 йил ҳосили учун экилган кузги буғдой майсалари парваришига алоҳида эътибор берилаяпти. Жумладан, мўл ҳосил гарови ҳисобланган маҳаллий ўғит жамғариш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилаяпти.

Жорий йилнинг ноябрь ойида тумандаги ҳар бир гектар буғдой даласига 3,5 тоннадан маҳаллий ўғит ташиб чиқариш режалаштирилган эди.

Шу кунгача жами 3350 гектар ғалла майдони учун 11873 тонна маҳаллий ўғит жамғариб, бу борадаги режа 101,3 фоизга бажарилди.

Бундай саъй-ҳаракатлар 2019 йилда туманда мўл ғалла ҳосили етиштирилишига замин яратмоқда.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: