"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

НОГИPОНЛАP ДОИМО ДАВЛАТИМИЗНИНГ ҒАМХЎPЛИГИДА

Ногиронлик туғма ёки орттирилган шаклда бўлиши мумкин. Туғма ногиронлик асосан ирсий касалликларнинг наслдан наслга ўтиши натижасида келиб чиқади. Туғма ва ирсий касалликлар ёшларнинг эрта турмуш қуриши, қариндошлар ўртасидаги никоҳлар натижасида учрамоқда. Касалликларнинг келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекситон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 365-сонли қарори асосида кўп тармоқли марказий поликлиникада никоҳланувчиларни профилактик тиббий кўрикдан ўтказиш йўлга қўйилган. Чақалоқлар туғилган пайтда эндокрин тизими касалликларига текширилади.

Орттирилган ногиронлик эса касалликлар, жароҳатланишлар натижасида келиб чиқади. Ота-боболаримизнинг касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олган афзалроқдир, деган ҳикматига амал қилиб, тиббиёт ходимлари томонидан соғлом турмуш тарзи афзалликлари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, юқумли ва юқумсиз касалликлар, жароҳатланишларнинг олдини олиш тўғрисида аҳоли орасида кенг кўламда тушунтиришлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлашга интилмоқдамиз.

Туманимизда жами меҳнат қобилиятини йўқотганлар 2861 нафар, жумладан, болалар ногиронлиги 578 нафарни ташкил этади. Уларга 93 та катта ногиронлар аравачаси, 93 та болалар аравачаси, 14 та эшитиш мосламаси, 26 та қўлтиқ таёқ, 56 та ҳасса, 17 та кўзи ожизлар ҳассаси, 2 та тирсак таёқ берилган. Йил бошидан бери 189 нафар ногиронларга санатория-курортларга йўлланма берилди.

Аҳолининг саломатлигини сақлаш мақсадида “2018-2022 йиллар даврида болаларда туғма ирсий касаликларнинг олдини олиш” Давлат дастури қабул қилинган бўлиб, тиббиёт ходимлари томонидан маҳаллалар, ўқув муассасаларида қариндошлар ўртасида, эрта никоҳ натижасида келиб чиқадиган туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш тўғрисида кенг кўламда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаяпти.

Тамара САИДОВА, Кўп тармоқли марказий поликлиника

Саломатлик бўлими шифокори.

Янгиликни бўлишинг: