"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

Амударёда 2018 йилнинг 10 ойи давомида 24065 нафар болажонлар касалликларга қарши эмланди

Асосий қонунимизда таъкидланганидай, мамлакатимизда оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниб, болаларнинг соғлом ва баркамол бўлиб улғайишига шароитлар яратилган. Туманимизда 18 ёшгача бўлганлар 67824 нафарни ташкил қилади. Шунинг 33696 нафари мактаблар ўқувчиларидир.

Жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида вояга етмаган 10378 нафар коллежлар, 33696 нафар мактаблар ўқувчилари, 4210 нафар МТМ тарбияланувчилари 100 фоиз, уйларида тарбияланаётган 18986 нафар болаларнинг эса 97,7фоизи тиббий кўрикдан ўтказилди.

Натижада 79,4 фоиз болалар соғломлиги аниқланди. Турли касалликлар аниқланган 17199 нафар болаларнинг 16478 нафари амбулатор шароитда, 908 нафари шифохона шароитида, 7 нафари санаторийларда даволаб, соғломлаштирилди.

Болаларни 13 тур юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича эҳтиётдан эмлаш муолажалари белгиланган режа асосида олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 10 ойи мобайнида 24065 нафар болалар эҳтиётдан касалликларга қарши эмланди.

Зокир Ўрозбоев, туман Тиббиёт бирлашмаси

оналик ва болаликни муҳофаза қилиш

раиси ўринбосари.

Янгиликни бўлишинг: