"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

Фан ойлиги доирасидаги тадбирларда ўқувчилар зўр қизиқиш билан қатнашдилар

Тил билган – эл билади. Бу айни пайтда давр талабига ҳам айланиб бормоқда. Замон билан ҳамнафас ёшларнинг тил ўрганишга бўлган қизиқишлари тобора ортмоқда.

Умумтаълим мактабларида фанларни янада чуқурроқ ўргатиш, ўқувчиларнинг ўзлаштиришларини ошириш, кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ўтказилаётган фан ойликларида кутилаётган натижаларга эришилмоқда. Ноябрь ойида 38- сонли мактабда ўтказилган рус тили фан ойлиги давомида ҳам ўқувчиларнинг фанга доир билимлари янада кенгайтирилди.

3 декабрь куни мактабда фан ойлиги якунланиши муносабати билан катта тадбир ўтказилди. Ўқувчилар ва фан ўқитувчилари С. Гулмонова, М Атажанова, А. Ўтегенова, Н. Чориева, С. Тиловмуродова, З. Сафарбоева, Ш. Худойбергановалар ҳамкорлигида тайёрланган тадбирда саҳналаштирилган рус халқи эртаги намойиш этилиб, рус шоирларининг шеърларидан парчалар ўқиб берилди. Шунингдек, фан ойлиги доирасида ўтказилган очиқ ўқув машғулотлари, конкурслар ва адабий кечаларда фаол иштирок этган ўқувчилар рағбатлантирилди.

Ойлик доирасидаги машғулотлар ва тадбирларда зўр қизиқиш билан иштирок этган ўқувчилар тадбирда ҳам катта таассурот олдилар.

Ирода Ердошева,

38- сонли мактаб ўқувчиси.

Янгиликни бўлишинг: