"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

Pус тили фан ойлигида ўқувчилар қўшимча маълумотларга эга бўлдилар

Мактабларда фан ойликлари доирасида ўтказилаётган турли тадбирлар ва очиқ ўқув машғулотларида ўқувчилар фанлар бўйича янада кенг тушунча ва маълумотларга эга бўлишмоқда. Бу ўқувчиларнинг дарсларни ўзлаштиришларида ҳам катта аҳамият касб этмоқда.
Тумандаги 31-сонли умумтаълим мактабида ноябрь ойи давомида “Pус тили фан ойлиги” ўтказилди. Мактабнинг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ўқувчилар билан биргаликда фан ойлиги муносабати билан мактаб фойесидан бошлаб фанга доир рус адабиёти шоир ва ёзувчиларининг ҳикматли сўзлари, портрет ва буклетлари билан безатдилар. Кўчма кутубхона ташкил қилиниб, 5-синф ўқувчилари ўртасида “Самый лучший чтец”, “Самый красивий почерк”, “Лучший знаток пословиц” танловлари ўтказилди. Танловда ғолиб бўлган ўқувчилар С.Тожибоева, Л.Pажаббоева, Л.Қувватова, С.Худоёровлар рағбатлантирилди.
Очиқ дарс машғулотлари ва бошқа дарслар жараёнларида янги инновацион усуллардан фойдаланиб, ўқувчиларнинг билимини ошириш, улардаги кўникмаларни ривожлантириш, аниқланган бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган вазифалар бажарилди. Ўқувчиларнинг қизиқишларини ошириш мақсадида ўтказилган “Книга – лучший друг”, “Сезоны года” тадбирлари ҳам алоҳида аҳамият касб этди. Фан ўқитувчилари Б.Якубова, М.Юсупова, Н.Собирова, Г.Ҳайитбоевалар ўқувчиларнинг тилга бўлган қизиқишларини янада орттириш учун фаоллик кўрсатдилар.
Мактабда фан ойлиги доирасида ўтказилган тадбирлар, ўқув машғулотларида ўқувчилар фан ва ёзувчи, шоирларнинг бадиий асарлари ҳақида қўшимча маълумотларга ҳам эга бўлдилар ва рус тилига бўлган қизиқишлари янада ортди.


Саним Узакбаева, 31-сонли мактабнинг
 рус тили фани ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: