"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

Амударё тумани Давлат хизматлари маркази биноси қурилиши бошланди (+видео)

Бугун – 2018 йил 3 декабрь куни Амударё тумани Давлат хизматлари маркази биноси қурилишининг бошланиши муносабати билан тадбир ўтказилди.

Унда Давлат хизматлари Агентлиги Қорақалпоғистон Pеспубликаси бошқармаси бошлиғи Казбек Артиков, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман Давлат хизматлари маркази директори Мансур Содиқов ва бошқалар иштирок этди.

Тадбирда Президентимизнинг 2017 йил 12 декабрь кунги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш тизими янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.

Ташриф буюрувчиларга янада кўп қулайликлар яратиш мақсадида бунёд этилаётган Амударё тумани Давлат хизматлари маркази биноси қурилишининг смета баҳоси 2 млрд. 900 млн сўмни ташкил қилади. Бино аҳоли учун қулай жойда – Манғит шаҳрининг Гурлан кўчаси, Манғит-Гурлан йўли бўйида, Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежи биноси яқинида жойлашган.

“Қурилиш хизмат” МЧЖ томонидан бошланаётган қурилиш ишлари 2019 йил июнь ойида якунига етказилиши кўзда тутилган. Демак, келаси йилнинг 2-ярмидан бошлаб туманимизда жисмоний ва юридик шахсларга янги, барча шароитларга эга бўлган замонавий бинода давлат хизматлари кўрсатилади.

Ғ.Ешниёзов

Янгиликни бўлишинг: