"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

Амир Темур овулида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича кўргазмали ўқув-тактик машқи ўтказилди(+видео)

Мавзуга оид фотогалерея

Аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида овул ва маҳаллаларда тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

3 декабрь куни Амир Темур номли овулда “Аҳолини турар-жой фонди ҳамда ижтимоий соҳа объектларида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир билан узлуксиз таъминлаш” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда куз-қиш мавсумида аҳолини электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир билан узлуксиз таъминлаш тизимини ташкил этиш мақсадида ўтказилган кўргазмали ўқув-тактик машқида овул фуқаролар йиғини масъуллари, туман Ёнғин хавфсизлиги бўлими, ИИБнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи, Тиббиёт бирлашмаси, “Қорақалпоғистонгаз” филиали Беруний туманлараро газ таъминоти 6-участкаси, туман электр тармоқлари корхонаси, “Кўмир брикет” цехи ходимлари жалб этилди.

Ўқув-тактик машқи давомида ботулизм касаллиги, ис гази ва ёнғин пайтида тутундан захарланганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ёнғинни бартараф қилиш ва унинг олдини олиш бўйича машқлар, кўргазмалар намойиш этилди. Шунингдек, овул аҳолисини электр энергияси, суюлтирилган газ ва кўмир ёқилғисини узлуксиз етказиб бериш ҳамда мавсум давомида барқарорлигини таъминлаш, коммунал соҳада юзага келиши мумкин бўлган аварияларни тезкорлик билан бартараф этишга қаратилган куч ва воситаларни шай қилиб қўйиш бўйича тегишли корхона-ташкилотларга топшириқлар берилди.

Ўтказилган кўргазмали ўқув-тактик машқида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича аҳоли кенг тушунчага эга бўлди.

О.ХУДОЙБЕPГАНОВА.

 

Янгиликни бўлишинг: