"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

“ENGLISH SPEAKING STUDENTS” КЛУБИ ЎҚУВЧИЛАPГА ЧЕТ ТИЛИНИ МУКАММАЛ ЎPГАТАДИ

Маълумки, тафаккурнинг ифодаси, халқлар ўртасидаги алоқа, маънавий ва бошқа мулоқотлар тил орқали намоён бўлади.

Бугунги кунда юқори касбий малаканинг асосий талабларидан бири чет тиллардан бирини мукаммал билишдир. Халқаро мулоқот тиллари орасида етакчи ўринни эгаллаб келаётган инглиз тилини ўрганишга алоҳида эътибор берилаётгани ҳам бежиз эмас.

инглиз тилини пухта ўзлаштиришларини таъминлаш мақсадида Манғит иқтисодиёт коллежида “English speaking students” клуби ташкил этилган. Клубнинг мақсади - ўқувчиларнинг инглиз тилидаги оғзаки нутқини ривожлантириб, инглиз тилини мукаммал ўрганишда ижобий натижаларга эришиш имкониятини яратишдан иборат. Клуб машғулотларида ўқувчиларга белгиланган мавзу моҳиятидан келиб чиқиб, компьютер воситасида таълимий тил ўрганиш бўйича тузилган турли композициялар ёзиб кўрсатилади ҳамда уларнинг мазмунини сўзлаб бериш таклиф этилади ёки олдиндан ажратиб олинган расмлар ёрдамида маълум вазиятни яратиш, сўнгра ўша воқеани сўзлаб бериш вазифаси қўйилади. Ҳосил қилинган янги тил кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида турли хилдаги ҳаракатли ўйинлар ташкил қилинади. Ўйинлардан фойдаланиш жараёнида шу нарса кўринадики, ўқувчиларнинг ўйинда ғалаба қозониш иштиёқи уларни тил бирликларини фаол қўллашга мажбур қилади ва улар ўзлари билиб-билмай инглиз тилини чуқурроқ ўрганиб боради. Клуб машғулотлари ҳафтада бир марта, шанба куни ташкил этилади. Машғулотлар давомида клуб етакчиси томонидан ўқувчиларнинг билими мунтазам равишда баҳолаб борилади.

Клуб аъзолари тўртта кичик гуруҳларга ажратилган ва улар машғулотлар давомида қўйилган шарт ва вазифаларни бажариш жараёнида ўз гуруҳларида бирлашадилар. Машғулот якунида энг кўп балл тўплаган гуруҳлар эълон қилинади.

фаол ўқувчиларидан Нодира Йўлдошева ва Моҳира Камолова клуб машғулотларини ташкил қилиш, янги ўйинлар ва тарқатма материаллар тайёрлашда тенгдошларига намуна. Улар клубнинг ташкил этилиши ҳақидаги илк ғояларнинг муаллифлари ҳам ҳисобланишади. Клубимиз ўз кўкрак нишонига ҳам эга. Коллежда ўтказиладиган турли тадбирларда клубимиз аъзолари ўзларининг инглиз тилидаги чиқишлари билан иштирок этадилар. Зебинисо Давлатбоева, Темур Баҳодиров, Ирода Йўлдошева, Сарвиноз Бозорбоева ва бошқа кўпгина ўқувчиларни коллежимизда клубнинг фаол аъзолари сифатида танишади. Ўтган ойлар давомида йиғилган баллар натижасида Озода Абдуллаева, Асадбек Султонов, Динора Жумабоева, Жавоҳир Аллаберганов, Сардор Ўрозбоев ва Аббос Каримовлар гуруҳ ҳисобида энг юқори балл тўплашди. Ўқувчиларнинг инглиз тилига қизиқишлари ортиб бораётгани клуб машғулотларида иштирокидан ҳам яққол кўринади.

Клубимизнинг навбатдаги машғулоти 18 ноябрь – Ўзбекистон Pеспубликаси Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланди. Унда ўқувчилар миллий байроғимиз ҳақидаги маълумотларни инглиз тилида баён қилишди. Мавзу юзасидан ўйинлар ташкил қилинди, шунингдек, баҳс-мунозаралар уюштирилди.

Таълим тизимида катта имкониятлар яратилаётган бир вақтда Инглиз тили ўқитувчиларидан ижодкорлик, яратувчанлик ва фаоллик талаб қилинади. Шуни унутмаслик керакки, бугунги ўқувчи-ёшлар – эртанги кунимизнинг эгалари, жамиятнинг тараққиёт кучларидир. Уларнинг замон талабларига мос таълим-тарбия олишлари учун имкониятлар яратиш биз педагогларнинг масъулиятли вазифамиздир.

Сайёра Ибодуллаева,

Манғит Иқтисодиёт коллежи инглиз тили фани ўқитувчиси

Янгиликни бўлишинг: