"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ТЎЙ-МАPОСИМЛАPНИ ТАPТИБГА СОЛИШДА КЕКСА АВЛОД ВАКИЛЛАPИНИНГ ЎPНИ ҚАНДАЙ?

Шу йилнинг 26 ноябрида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши ва “Нуроний” жамғармаси туман бўлими ҳамкорлигида “Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда оилавий маросимларни тартибга солишда кекса авлод вакилларининг ўрни” мавзусида семинар ўтказилди.

Семинарни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раиси ўринбосари А.Қўшаев очди ва иштирокчиларни семинар мақсад-вазифалар билан таништирди.

Семинарда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Б.Алламбергенов “Жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшларни миллий қадриятларимиз асосида тарбиялаш ҳамда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, диний маросимлар, ўтганларни хотирлашга бағишланган тадбирларни ўтказишни тартибга солиш”, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раисининг кексалар ва нуронийлар бўйича ўринбосари P.Ўрозбоев “Оилавий маросимларни тартибга солишда фуқаролар йиғинлари раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарларининг роли”, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова “Оиладаги маънавий муҳитни янада яхшилаш, оилавий маросимларни ортиқча дабдабаларсиз ўтказишда оналарнинг роли”, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари А.Қурбониёзов “Жиноятчиликнинг олдини олишда жамоатчилик назоратининг ўрни”, “Оила” маркази бош мутахассиси Г.Юсупова “Тарбияси оғир ўсмир-ёшлар билан ишлашишда оила – маҳалла, таълим муассасаси ҳамкорлигининг аҳамияти”, “Юсуф Эшон бобо” жомъе масжиди имом-хатиби А.Матсафоев “Марҳумларни хотирлашга бағишланган ва бошқада оилавий маросимларни ўтказишда исрофгарчилик ва дабдабаларга йўл қўймаслик лозимлиги хусусида” маърузалар қилдилар, шунингдек, Янгиобод МФЙ раиси З.Pажабова ўз маҳалласи ҳудудида тўй-тантаналарни тартибга солиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар хусусида гапирди.

Семинарда маърузалар тингланганидан сўнг, иштирокчилар саволларига жавоблар қайтарилди.

Шунингдек, тўй-тантаналарни тартибга солиш, туманимиз ҳудудини тинч-осойишта, жиноятчиликлардан ҳоли ҳудудга айлантириш борасидаги вазифалар белгилаб олинди.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: