"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8374.1 -18.96
  • 1 EUR = 9410.81 -136.15
  • 1 RUB = 126.18 -1.32

Электрон рақамли имзо маълумотларни муҳофазалайди

Ҳозирги кунга келиб, айрим мамлакатларда рақамли имзодан фойдаланишнинг лаёқатлилиги қонунлаштириб қўйилган. Электрон рақамли имзо калитлари сертификатлари рўйхатга олиш марказлари томонидан берилади.

Бутун жаҳонда алоқа соҳасида ҳам ахборот технологиялари янги поғонага кўтарилмоқда. Бу ўринда электрон почта, электрон ҳужжат алоҳида аҳамиятга эга.

Электрон почта ўзаро боғланган компьютерлар тармоғи ёрдамида матбуот хабарлари, матн, расм, чизма ва ҳатто, товушли ахборотни фойдаланувчига етказиш учун хизмат қилади. Шунингдек, у исталган вақтда керакли маълумотни излаш ва ундан фойдаланиш имконини беради. Электрон ҳужжат – электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларга эга бўлган ахборотдир. Ҳар қандай қоғозли ёзма хат ёки ҳужжатнинг охирида шу ҳужжатни тузувчисининг ёки тузиш учун жавобгар бўлган шахснинг имзоси бўлиши табиий ҳолдир.

Ахборот-коммуникация тармоғида алмашинадиган электрон ҳужжатли маълумотлар ҳам қоғозли ҳужжат алмашинувидаги анъанавий шахсий имзо вазифасини бажарувчи каби электрон рақамли имзо билан таъминланиб, электрон ҳужжат ва унинг манбасининг ҳақиқий ёки ҳақиқий эмаслигини имконини беради.

Мамлакатимизда электрон рақамли имзодан фойдаланиш ва электрон ҳужжат айланиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш бўйича тегишли қонунлар қабул қилинган бўлиб, ушбу қонунларда электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни амалга оширадиган ваколатга эга махсус органлар кўрсатиб қўйилган. Бугунги замонамизда интернет орқали ахборот алмашишнинг қонуний расмийлаштирилган жараёни ҳисобланган электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон ҳужжатлардан кенг фойдаланилмоқда.

Назокат Мадиёрова туман Давлат хизматлари

маркази бош мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: