"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8624.51 +39.50
  • 1 EUR = 9676.7 +2.13
  • 1 RUB = 136.92 -0.34

Амударё туманида 2276 та юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтган, шуларнинг 2090 таси фаолият юритмоқда

2018 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Амударё тумани бўйича рўйхатга олинган юридик шахслар сони 2276 тани ташкил қилиб, шундан 2090 таси ёки 91,9 фоизи фаолият кўрсатмоқда. Бу ҳақда туман Статистика бўлими маълум қилди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми қишлоқ ва ўрмон хўжалиги (1394 та, 61,2 фоиз), савдо (202 та, 8,9 фоиз), саноат (128 та, 5,6 фоиз) ҳамда маиший хизматлар (79 та, 3,5 фоизи) соҳаларига тўғри келади.

Pўйхатга олинган корхоналар умумий сонининг 9,8 фоизи нотижорат мулкини ташкил этиб, қолган 90,2 фоизи тижорат мулки шаклидаги корхоналар, шундан 6,2 фоизи хусусий корхоналар, 0,2 фоизи чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, 83,8 фоизи бошқа корхоналар улушига тўғри келади.

 

 

Янгиликни бўлишинг: