"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади

2018 йил 22 октябрда “Ўзбекистон Pеспубликасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎPҚ-503-сон Ўзбекистон Pеспубликасининг қонуни қабул қилинди

Мазкур қонун билан Ўзбекистон Pеспубликаси Жиноят кодексига, Жиноят-процессуал кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан:  Ўзбекистон Pеспубликаси Жиноят кодексининг:

278(3)-моддаси «Компьютер тизимидан» деган сўзлардан кейин «шунингдек телекоммуникация тармоқларидан» деган сўзлар билан тўлдирилди.

Компьютер тизимидан шунингдек телекоммуникация тармоқларидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш учун махсус воситаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб тайёрлаш ёхуд ўтказиш ва тарқатиш энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

в) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда;

г) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгилаб қўйилди.

Янги 278(7)-моддаси киритилди. Телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш

Ўрнатилган ҳимоя тизимларини четлаб ўтган ҳолда телекоммуникация тармоғидан фойдаланиш ва халқаро трафикни ўтказиш мақсадида телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, шунингдек мазкур мақсадлар учун мўлжалланган махсус дастурий ёки аппарат воситаларини қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) сақлаш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун шароитлар яратиш —

энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

в) хизмат мавқеидан фойдаланиб;

г) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —

энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўзбекистон Pеспубликаси Жиноят-процессуал кодексининг 345-моддаси бешинчи қисми «278 моддаси иккинчи ва тўртинчи қисмларида» деган сўзлардан кейин «2787-моддаси иккинчи қисмида» деган сўзлар билан тўлдирилди;

381-2 моддаси биринчи қисмининг 1-банди «278-1-278-6-моддаларида» деган сўзлардан кейин «278(7)-моддаси биринчи қисмида» деган сўзлар билан тўлдирилди.

Ўзбекистон Pеспубликасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига: «Телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш» мазмунидаги 155(2)-моддаси киритилган.

Телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш

Телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, жиноят аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда:

- ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

245-модданинг биринчи қисми «155(1)» рақамидан кейин «155(2)» рақами билан тўлдирилди.

Х.Аллейов, Ўзбекистон Pеспубликаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Pеспубликаси ҳудудий инспекцияси етакчи инспспектори.

Янгиликни бўлишинг: