"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8356.18 +18.93
  • 1 EUR = 9582.03 +83.58
  • 1 RUB = 124.97 +0.64

ЎЗИДАН КЎPА АСОPАТИ ОҒИP КАСАЛЛИК

Куз-қиш мавсумида аҳоли ўртасида грипп касаллиги кенг тарқалади. Грипп –ўткир ва тез юқадиган касаллик бўлиб, уни жуда майда, ҳатто фильтрдан ҳам ўтиб кетадиган вируслар келтириб чиқаради. Касаллик келтириб чиқарадиган бу вирусларнинг А, Б, С турлари мавжуд.

Гриппнинг асосий манбаи касалликка чалинган инсон ёки уни ташувчилар ҳисобланади.

Грипп вируси соғлом одамга бемор аксирганда, йўталганда ёки у билан гаплашганда ҳаво томчи йўллари орқали ўтиши мумкин.

Касаллик тўсатдан, ўткир бошланади. Хавфли жиҳати – касалликнинг яширин даври бир неча соатдан 3 кунгача давом этади.

Грипп касаллигига барча ёшдагилар мойил бўлиб, айниқса, нимжон, яъни иммунитети паст болалар, кекса ёшдагилар, ҳомиладор аёллар ҳамда сурункали хасталиклари бўлган кишиларга кўпроқ юқади ва оғир кечади.

Касаллик асосан нафас йўллари яллиғланиши билан бошланиб, кейинчалик беморда тана ҳарорати 38-40 даражага кўтарилиши, бурун битиши, бурундан суюқлик ажралиши, йўтал, мушакларда оғриқ пайдо бўлиши, бош ва томоқ оғриши, ҳолсизлик ҳамда иштаҳа бузилиши, баъзида эса қайт қилиш ҳолатлари кузатилади. Грипп ўзидан кўра асорати оғир касаллик ҳисобланади.

Куз-қиш мавсумида грипп касаллигига чалинмаслик учун танани чиниқтириш, бадантарбия билан мунтазам шуғулланиш, очиқ ҳавода юриш, ўз вақтида овқатланиш, алоҳида аҳамиятга эга. Қолаверса, вақтида дам олиш, хоналарни вақти-вақти билан шамоллатиб туриш, совуқ кунларда иссиқ кийиниш, бош кийим кийиш, оёқлар иссиқ бўлиши муҳимдир.

Гриппга қарши эмлашнинг ҳам аҳамияти катта. Шунингдек, ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари, болалар, қариялар уйлари, ташкилот ва идоралар ҳамда тураржой биноларида иссиқлик режимига риоя қилиш, барча хоналарнинг иссиқлик ҳарорати 22 даражадан паст бўлмаслиги лозим.

Агар касаллик белгилари пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Даврон ГУЛМИPЗАЕВ, туман ДСЭНМ

эпидемиолог шифокори.

Янгиликни бўлишинг: