"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8356.18 +18.93
  • 1 EUR = 9582.03 +83.58
  • 1 RUB = 124.97 +0.64

Амударёлик баскетболчилар Қорақалпоғистон Pеспубликаси кубоги соҳиби бўлди

Мамлакатимизда спортнинг оммавийлигига эришиш мақсадида турли мусобақалар ташкил этилиб, ғолиблар моддий-маънавий рағбатлантириб борилаяпти. Бу ўз навбатида қизиқувчилар сонининг ортишига асос бўлаётир.

Шу йилнинг 17-18 ноябрь кунлари туманимизда 1999-2001 йилларда туғилган болалар ўртасида баскетбол бўйича Қорақалпоғистон Pеспубликаси кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Мусобақада Амударё, Қораўзак, Нукус, Тўрткўл, Чимбой туманлари ва Нукус шаҳри баскетболчилар жамоалари қатнашиб, ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.

Жами 72 нафар иқтидорли баскетболчилар орасида қизғин кечган беллашув натижаси туманимиз вакиллари фойдасига ҳал бўлди. Яъни жамоа ҳисобида амударёликлар биринчи ўринни, чимбойликлар иккинчи, Нукус тумани баскетболчилари эса учинчи ўринни эгалладилар.

Ғолибларга Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари топширилди.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: