"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Мактабда меҳр-саховат тадбири ўтказилди

Инсонийлик, хайру саховат, меҳр-мурувват кўрсатиш каби  эзгу амаллар халқимизга хос азалий одатлардан саналади. Туманимизнинг фаол тадбиркор аёллари “MohiDil” хусусий клиникаси раҳбари З.Маматқулова, “Гўзалой Маҳмуд қизи” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Г.Қурбонбековалар ҳамда “Баркамол авлод” болалар маркази директори Х. Pажабовалар томонидан ўтказилган меҳр-саховат тадбирида  ҳам кам таъминланган оилалар фарзандларига мурувват кўрсатилиб, болажонларга чексиз қувонч улашилди.

 Туманимиздаги 40-сонли мактабда ўтказилган ушбу тадбирда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари,  ота-оналар иштирок этдилар. Тадбирда  “Баркамол авлод” болалар маркази директори Х.Pажабова халқимизга хос бўлган олижаноблик, меҳр-оқибат, мурувватлилик ва саховатпешалик каби фазилатлар  ҳамда ижтимоий ҳимоя, кам таъминланган оилалар ва ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб турмуш шароитини яратиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айлангани ҳақида сўз юритди. Тадбиркор Г.Қурбонбекова ўқувчиларга ширинликлар ва шарбатлар тарқатди. Шундан сўнг, тадбир ташкилотчилари мактабда таълим олаётган ижтимоий ёрдамга муҳтож  кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган ўқувчилар хонадонларига бориб, уларнинг шароитлари билан танишдилар. Хусусий клиника раҳбари З.Маматқулова 10 нафар ўқувчининг ҳар бирига 180 минг сўмлик қишки кийим ва 80 минг сўмлик оёқ кийимлар совға қилди.

 Меҳр-саховат тадбирида ўқувчилар билан бирга уларнинг ота-оналарининг ҳам кўрсатилган эътибордан кўнгиллари ниҳоятда шод бўлди ва саховатли инсонларга кўрсатган мурувватлари учун ўз  миннатдорликларини билдирдилар.

 Сайёра Жумамуродова, 40-сонли мактабнинг Маънавият ва маърифат масалалари бўйича директор ўринбосари.

Янгиликни бўлишинг: