"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

Туманимизда "ЎҚИТУВЧИ ВА МУPАББИЙЛАP ХИЁБОНИ" ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Мамлакатимизнинг марказий шаҳарларида, Қорақалпоғистон Pеспубликаси ҳамда вилоятларда ва туманлар, шаҳарларда Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари ташкил этилади.

Хиёбонларни ташкил этиш ва унинг асосий йўналишлари Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатида янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 14 августдаги 3907-сонли Қарори билан белгилаб берилган.

Жорий йилнинг 2 ноябрида Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари”ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди ва ушбу Қарор асосида “Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари”нинг концепцияси тасдиқланди.

Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонини ташкил этишдан мақсад, аввало ўқитувчи ва мураббийларнинг ижтимоий мавқеи ва нуфузини ошириш, уларни маънавий рағбатлантириш, ёш авлод қалбида устоз ва мураббийларга нисбатан чуқур эҳтиром ҳиссини тарбиялаш ҳамда анъанавий ва умуминсоний қадриятларни ёш авлод онгига сингдириш, этник маданий анъаналарни асраш ва унга асосланган халқ ижодиётини қўллаб-қувватлашдир.

Бундан ташқари, хиёбонларни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш, унинг ҳудудида ахборот-ресурс марказлари, музей ташкил этиш, хиёбонларда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш ҳам белгиланган.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: