"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8314.85 +14.80
  • 1 EUR = 9408.25 -3.29
  • 1 RUB = 123.85 -2.39

Уруш фахрийларига Президент совғалари топширилди

Халқимизда азалдан ёши улуғ кексаларга доим иззат кўрсатилиб, ардоқланади. Айниқса, бугун ҳаёт бўлган, орамизда юрган Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган ёши улуғ инсонларга алоҳида ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб келинмоқда.

Туманимизда ҳам бу каби эзгу ишлар амалга ошириб келинмоқда. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари бўлган Собир ота Нуруллаев, Ўтамурод бобо Бозорбоев, Йўлдош ота Ортиқовларнинг хонадонларига Президентимизнинг бу борадаги тегишли Қарорига кўра 11 турдаги озиқ-овқат ва эҳтиёж учун зарур бўлган бошқа маҳсулотлар мунтазам етказиб берилмоқда.

15 ноябр куни туман ҳокими С.Йўлдашев, “Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси раиси Б. Алламберганов, Ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш туман Кенгаши раисининг Кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари Pимбой Ўрозбоевлар уруш фахрийларининг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳол-аҳволидан хабар олдилар. Шунингдек, уларга Президентимизнинг тегишли Қарорига кўра ажратилган мавсумий кийим-кечакларни топширдилар.

Бугунги тинч ва обод ҳаётимизни барпо этишга беқиёс ҳисса қўшган, юртимиз, хонадонларимиз файзи бўлган мўътабар кексаларимизни эъзозлаш барчамизнинг инсоний бурчимиздир.

О. Худойберганова.

 

Янгиликни бўлишинг: